2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
"Саховат ва кўмак": 593 минг 566 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилди

Президентимиз ташаббуси билан пандемия вақтида аҳолининг ижтимоий қийналган қисмини, кўп фарзандли оилалар, ногиронлиги бор, доимий иш жойини йўқотган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларни дори-дармон ва кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди унинг ҳудудий бўлимлари ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак" жамғармаси фуқароларнинг кўмакчисига айланган.

Биргина, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бошқаруви унинг туман ва шаҳар бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан жорий йилнинг олти ойи мобайнида 593 минг 566 нафар фуқарога 12 миллиард 508 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари жамғармадан Боёвут туманидаги "Янги ҳаёт" ва "Қаропчи" маҳалла фуқаролар йиғинига 139 миллион сўмлик компьютер ва мебеллар жамланмаси олиб берилди.

– Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бошқаруви раиси Баҳодир Тўхтасинов. – Масалан, соғлигида муаммоси бор, даволанишга муҳтож, аммо имконияти йўқ ховослик фуқаро ёрдам сўраб, халқ депутатлари Ховос туман Кенгашига мурожаат қилганди. Унинг мурожаати жавобсиз қолмади. Қисқа фурсатда Кенгаш қарори чиқарилди. Унга даволаниш ва соғлигини тиклаб, ўз оиласи бағрига қайтиши учун "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бошқаруви, унинг Ховос туман бўлинмаси ҳузурида очилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 20 миллион сўм пул маблағи ажратиб берилди. Натижада у ушбу пул маблағи ҳисобига даволаш профилактика муассасасида даволаниб, ўз оиласи бағрига қайтди. Бундан нафақат у, унинг яқинлари ҳам бирдек хурсанд.

"Саховат ва кўмак" жамғармаси фуқаролар учун кўмакчига айланиб улгурди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар