2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сўх тумани доимо Президент эътиборида

Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди – Сўх туманида кенг кўламли ишлар давом этмоқда.

Туманнинг мавжуд ресурсларидан самарали фойдаланиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизациялаш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш, саноат салоҳиятини янада ошириш, қишлоқ хўжалиги, сервис ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш ҳисобига туман аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш бўйича давлатимиз раҳбарининг алоҳида қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга мувофиқ, барча давлат органлари ва мутасадди ташкилотлар зиммасига аниқ вазифалар белгилаб берилган. Ушбу устувор вазифалар ижросини ўрганиш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Бахтиёр Исламов ва Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги республика идоралараро ишчи гуруҳи Сўх туманида бўлди. 

Масъуллар дастлаб тумандаги “Истиқлол” маҳалласида янги барпо этилган болалар соғломлаштириш марказида дам олувчилар учун яратилган шароитларни ўрганди. Шу ернинг ўзида маҳаллада истиқомат қилувчи 20 нафар нуроний ва меҳнат фахрийлари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Президентимиз ташаббуси билан кекса авлод вакилларига қаратилаётган эътибор, уларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Мулоқот чоғида сўхлик нуронийлар ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан Сўх туманини барча жабҳаларда ривожлантириш учун берилаётган эътибордан мамнун эканликларини билдирди. 

Хусусан, 90 ёшли фахрий ўқитувчи Суббиддин Шарофиддинов туман ички ишлар бўлими ходимларининг шарафли ва машаққатли меҳнатини алоҳида эътироф этиб, туман ИИБ бошлиғи, полковник Қосимжон Раҳимбердиевга аталган, ўзи ёзган шеърини ўқиб берди. Шу билан биргаликда, фахрийларнинг таклифлари ҳам эшитилди. Жумладан, фахрий ўқитувчи Эркин Сулаймонов туман ички ишлар органлари тизимида мутахассис кадрлар етишмаслигини инобатга олган ҳолда, ИИВ Академияси ва лицейларига квоталарни ошириш таклифини билдирди. Шунингдек, фахрийлар туманнинг Ғазнов қишлоғида жойлашган мактаб учун қўшимча бино кераклигини маълум қилиб, ишчи гуруҳ масъулларидан амалий ёрдам сўрадилар.

Ушбу мурожаатни ўрганиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди. Шундан сўнг масъуллар чегара ҳудудида жойлашган қадимий “Чашма” булоғини кўздан кечириб, ҳудуднинг хавфсизлигини таъминлаш ва янада ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар беришди. Шу маҳаллада истиқомат қилувчи 96 ёшли Келдибек отанинг ҳолидан хабар олиниб, оилавий шароити ўрганилди. Маълум бўлишича, отахоннинг набираси Саминжон Келдибеков келажакда ички ишлар ходими бўлиш истаги борлигини билдирди. Ички ишлар вазири Саминжон Келдибековни ИИВ Фарғона академик лицейига ўқишга киришида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. 

Сўх туманида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги “Сўх” чегара-божхона пости “Чашма” божхона пунктида фуқаролар ва ходимлар учун яратилган шароитлар ҳам ишчи гуруҳ масъуллари томонидан атрофлича ўрганилиб, хавфсизлик ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш юзасидан тавсиялар берилди. Ҳаммамизга маълумки, сўнгги йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, фуқароларни қабул қилиш ва ходимлар учун хизмат шароитларини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ишчи гуруҳ масъуллари туман ИИБ, прокуратура ва жиноят ишлари бўйича суди биносида фуқаролар ва ходимлар учун яратилган шароитларни ҳам кўздан кечирди. Тумандаги ўрганишлар якунида ҳудуднинг алоҳида хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, сектор ва мутасадди ташкилот раҳбарлари асоссиз хотиржамликка берилмаслиги, асосий эътиборни халқнинг розилигини олишга қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси

Фойдали ресурслар