2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Оролбўйи қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш йўлида яна бир лойиҳа ишга туширилади

Шу муносабат билан пойтахтимизда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, БМТТД ва Ислом тараққиёт банки томонидан Оролбўйи минтақасидаги инфратузилмани ривожлантириш ва асосий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга доир янги қўшма лойиҳани ишга тушириш бўйича шартнома имзоланди.

Унда сўз олган иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Адиз Бобоев, БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска ва бошқалар ушбу лойиҳанинг аҳамиятига эътибор қаратди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Адиз Бобоевнинг таъкидлашича, вазирлик БМТТД билан ҳамкорлик келишувига эришди. Бу асосан  Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармасининг 338 миллион долларлик  лойиҳаси доирасида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларининг қишлоқ жойларида  инфратузилмани ривожлантиришга қаратилади. 2022 йилдан жойларга чиқиб, аҳолининг яшаш тарзи ўрганилиб, таклифлари асосида манзилли дастурлар шакллантирилади.

Мазкур лойиҳа БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда ҳамда Ислом тараққиёт банкининг молиявий кўмагида амалга оширилади. У Оролбўйи ҳудудига кирувчи вилоятларни қамраб олади.

– БМТТДнинг ушбу лойиҳаси Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштириладиган Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳасининг бир қисмидир, – деди БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска. – Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 5 миллион доллари миқдорида маблағ ажратилди. Янги лойиҳанинг мақсади мақбул яшил ва энергия тежамкор ҳамда рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда маҳаллий ташкилотлар ва бошқа манфаатдор томонлар имкониятини кенгайтиришдан иборат. Хусусан, лойиҳа мақсадли ҳамжамиятларнинг маҳаллий аҳоли эҳтиёжлари ва талабларини аниқлаш, шунингдек, чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш бўйича салоҳиятини кучайтириш режалаштирилган. Бу лойиҳа Оролбўйи аҳолисининг турмуш фаолиятини яхшилаш, қишлоқ аҳолиси учун ресурслар ва хизматлардан муносиб фойдаланишни таъминлашга қаратилган аниқ ечимларни амалга ошириш борасида ҳукумат, Ислом тараққиёт банки ва БМТТД саъй-ҳаракатларини бирлаштириш учун ажойиб имконият бўлади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида иқтисодий, операцион ва экологияга оид муҳандислик лойиҳалари, рақамлаштириш, инновацион IT-ечимлари каби бир қатор чора-тадбирлар ҳам амалга оширилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар