2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Оғир” ва “Ўта оғир” ҳудудларда 2 654 километр электр узатиш тармоғи, 701 та трансформатор пункти яхшиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, электр таъминотини, жумладан, трансформаторлар ва нимстанциялар ҳолатини яхшилаш каби бир қатор вазифалар белгиланган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармаси бошлиғи Улуғбек ҲАКИМОВ мазкур қарорга асосан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларининг ижроси юзасидан ЎзА мухбирига интервью берди.

– Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларда аҳоли ва истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш асосий масалалар сирасига киради, – деди У. Ҳакимов. – Бунда нафақат электр энергияси таъминоти, балки тизимни такомиллаштириш борасида ҳам катта ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимиз аҳолиси, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 2021-2030 йиллар давомида 130 минг километр паст кучланишли электр тармоғи ва 40 мингдан ортиқ трансформатор пунктини реконструкция ва модернизация қилиш каби устувор вазифалар шулар жумласидан.

Жамият томонидан бу борада тизимли ташкил этилган ишлар натижасида 2021 йил ҳудудларда паст ва ўрта кучланишли 15 минг километр электр узатиш тармоғи ҳамда 4 минг трансформатор пунктини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари тўлиқ якунланди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилган ишлар ва келгуси режаларни кенг оммага етказиш тизимдаги шаффофлик ва очиқликни таъминлашга хизмат қилади. Шу маънода, фаолиятимизни оммавий ахборот воситалари орқали халққа етказиш ҳам асосий вазифаларимиздан биридир. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан “2021 йилда истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасидаги фаолият: эришилган натижалар ва истиқболдаги устувор вазифалар” мавзуида ташкил этилган матбуот анжумани ҳам улардан бири.

Бу каби тадбирлар, учрашувлар биз учун нафақат фармон ва қарорлар ижросини таъминлашда, балки оммавий ахборот воситалари вакиллари билан доимий мулоқотда бўлиш, шунингдек, бевосита ижтимоий тармоқлар орқали ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.

Юқорида таъкидланганидек, паст ва ўрта кучланишли электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари натижасида республикамиз ҳудудларидаги 5 377 та маҳаллада 2 миллиондан ортиқ аҳоли ва 13 мингга яқин улгуржи истеъмолчининг электр таъминоти яхшиланди. Хусусан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 1 982 километр электр узатиш тармоғи, 555 та трансформатор пункти янгиланди ва таъмирланди.

Ўз навбатида, юртимизнинг “оғир” ва “ўта оғир” ҳудудларида 2 654 километр электр узатиш тармоғи ҳамда 701 та трансформатор пункти яхшиланди. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 10 379 километр электр узатиш тармоғи ҳамда 2 799 та трансформатор пунктида янгилаш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

Ўтган йили етказиб берилган электр энергияси 64 379,6 миллион киловатт-соатни ташкил этган. Бу 2020 йилга нисбатан 2 629,6 миллион киловатт-соатга ёки 104,3 фоиз кўп деганидир.

Шунингдек, 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 26 202,6 километр электр узатиш тармоғи ва 9 061 дона трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ушбу ишлар учун ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш ва капитал қўйилмаларга харажатларни қисқартириш мақсадида ҳар бир ҳудудий корхона учун махсус лицензиялар олиниб, лойиҳа гуруҳлари ҳамда қурилиш бригадалари ташкил этилган.

Бугунги кунда 13 та темир-бетон таянчлари ҳамда 14 та траверс маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари йўлга қўйилган. Бу ишларнинг кластер усулида бажарилиши туфайли биргина 2021 йилда 437 миллиард сўм маблағ тежалишига эришилди.

Жамият томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ҳам изчил амалга оширилди. Жумладан, ҳудудларда электр энергияси истеъмолчиларига жами 7,4 миллион дона ҳисоблагич ўрнатилган бўлиб, уларнинг 7,23 миллион донаси биллинг тизимига уланган.

Келгуси режаларимиз янада улкан ва салмоқли. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 130 367,4 километр электр тармоғи ҳамда 6 мингга яқин трансформатор пунктини янгилаш ишлари олдимизда турибди. 2022 йилда эса 2 7092 километр электр тармоғи ва 1110 дона трансформатор пунктини янгилаш ва таъмирлаш ишлари бажарилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар