2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан Фарғонада кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун байрам тадбири ташкил этилди

Президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари учун “Файз” тантаналар мажмуасида тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида ўрганишлар жараёнида мактаб-интернати жамоаси томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, Брайл ёзувидаги бадиий китоблар, спорт ва мусиқа тўгараклари учун жиҳозлар, ўқувчилар учун кийим-кечаклар тақдим этилди.

Мактаб-интернати ўқувчи ва ўқитувчилари томонидан ватанни, тинчликни, меҳр-оқибатни тараннум этувчи қўшиқ ва шеърлар ижро этилди. Ўқувчилар ўз қўллари билан ясаган гуллар ва бошқа буюмларни устозлари ҳамда меҳмонларга тақдим этдилар.

Ички ишлар вазирлиги маданият саройи ашула ва рақс ансамбли ҳамда фарғоналик таниқли санъат намоёндалари томонидан ижро этилган дилтортар куй-қўшиқларга болажонлар мириқиб рақсга тушдилар.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси

Фойдали ресурслар