2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Оролбўйида 6,5 миллион тупга яқин дарахт ва бута кўчати экилди

Давлатимиз раҳбари асос солган “Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Оролбўйини ўрмонзорга айлантириш ғояси қорақалпоғистонлик кекса- ёшни шу эзгу мақсад йўлида янада жипслаштирди.

Жумладан, 2021 йил кузида Оролбўйида 5,2 миллион тупдан зиёд манзарали, мевали дарахт, бута кўчати экилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 6 миллион 416,5 минг тупдан ортиқ виргин арчаси, шарқ туяси, япон софораси, катальпа, шумтол, қайрағоч, жийда каби дарахт кўчати қадалди.

Қўнғирот тумани “Хоразм”овул фуқаролар йиғини Нукус шаҳридан 100 километр, туман марказидан 17 километр олисда жойлашган. “Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Нукус-Бийнеў автомагистраль йўли ўтган бу ҳудуддаги катта кўчанинг икки томонида ўрик, арча каби мевали-манзарали дарахт кўчатлари экилган. Ҳозирча бу ерда 40 минг туп кўчат экилди.

Шу билан бирга, катта йўл четидаги бепоён майдонда фарғоналик деҳқонлар ўрик, шафтоли, бодом плантацияларини яратмоқда. Эътиборлиси, кўчат экишдан аввал ерлар текисланди. 7-8 метрдан чучук сув чиқарилиб, насос ўрнатилди, 5 километрдан қувур тортилиб, томчилатиб суғоришга тайёр қилинди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу кўчатлар уч йилда ҳосилга киради.

Амударё туманидаги Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги Назархон бўлимининг 5 гектар ерида бугунга қадар 5 минг туп қайрағоч, қарийб 13 минг туп арча, 3 минг туп оқтерак, 15 минг туп катальпа, 2 минг туп тут, 150 минг туп заранг, 7 минг туп япон софораси экилди. Бўлимнинг ер майдони бу йил 5 гектарга кўпайтирилди. Келгуси баҳорда бу ерга ҳам кўчатлар қадалади.

“Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Амударё тумани маркази Олмазор маҳалласидаги “Ёшлар истироҳат боғи”нинг 5 гектар ер майдонига 380 туп катальпа, 370 туп сумак ,750 туп арча, 450 туп ўрик, 370 туп олча, 180 туп нок каби 10 турдаги 2 минг 500 туп мевали ва манзарали дарахт кўчати экилди. Катальпа дарахтининг барглари катта булиб, май ойларида оқ рангдаги гули бўлиб, эстетик завқ бағишлайди. Қанча барглар катта бўлса чангларни ушлаб қолиш хусусиятига эга ва ўзида автомобиллардан чиқадиган зиёнли газларни ушлаб қолиб, кислородни яхши ажратиб беради. Cумақ дарахти қаттиқ ва тош ерларда ўсиш ҳусусиятига эга бўлиб, совуқ иқлимга чидамли, барглари тукли бўлиб, чанг тўзонларни ушлаб қолиш хусусиятига эга. Арча дарахтлари ўзидан фитонцид моддасини ишлаб чиқаради.

Оролбўйини яшил маконга айлантириш эзгу ташаббуси Нукус туман ирригация бўлими ходимларини ҳам янги-янги ташаббусларга ундади. Улар лойиҳа доирасида “Қўтанкўл” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2 гектар бўш майдонда “Сувчилар боғи”ни ташкил қилиб, 2 минг туп олма кўчати экди. Ишчилар ҳар бир туп ниҳол парваришини бўлиб олди. Йил бўйи ўзлари қарайди, ҳосилини бирга олади. Икки йилда ҳосил беради.

Хўжайли туманида бу йилги мавсумда жами 334,5 минг дона дарахт ва мева кўчати экилган. Айтиш жоизки, ҳудудда экилган дарахтлар доимий суғориш тармоғига уланган, қолаверса, парвариши юзасидан масъуллар бириктирилган.

“Саманкўл”овул фуқаролар йиғини Хўжайли тумани марказидан 7 километр олисда жойлашган. Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасига тегишли мазкур овулдаги 26 гектар майдонда 24 турдаги жами 303 минг туп мевали-манзарали дарахт кўчати экилган. Яна бир янгилик – Оролбўйи мутахассислари Фарғона вилоятидан олиб келинган лаванда уруғларидан хонаки усулда кўчат етиштириб, 4 гектар майдонга экди. Шу тариқа лаванда плантацияси яратилди.

Лавандадан косметология ва тиббиётда кенг фойдаланилади. Унинг гуллари тўлиқ етилгач, худди беда каби мавсум давомида 3 марта ҳосил олиш мумкин. Тажриба тариқасида етиштирилаётган бу лаванда гулларини кейинчалик экспорт қилиш ҳам режалаштирилган.

Ёш тадқиқотчи Азиз Қунназаров эса 6 йилдан буён жийданинг янги навларини Қорақалпоғистон иқлим шароитига мослаштириш ва етиштириш устида илмий изланишлар олиб боряпти. Ҳозирда шарқ жийдаси яъни Самарқанд – 7, Тошкент-16 навларини экиб парвариш қилмоқда. 2 йиллик дарахтлар келаси йилдан тўлиқ мева беради. Ёш олимнинг битта орзуси бор: Орол денгизи атрофларини жийдазорга ҳам айлантириш. Келаётган баҳордан у қуриган денгиз бўйида жийда плантацияларини барпо қилишга киришади.

– Тадқиқотларга кўра, ушбу навлар ўрта шўрланган ерларда яхши ҳосил беради, –дейди Азиз Қунназаров. – Баҳорда қаламчалар тайёрлаб, Орол денгизининг қуриган тубига экилади. Бу эса, денгизнинг суви қуриган тубидан кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтиришга, тупроқ эрозиясини сақлаб қолишга хизмат қилади.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси сабаб ҳудуд аҳолиси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш орқали ҳудудни янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар