2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Маҳалладаги бунёдкорликдан аҳоли мамнун

Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани 2-секторга қарашли “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари ижроси доирасида кенг кўламда бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бажарилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишган кишининг баҳри-дили очилади.  Дастур доирасида 7 минг нафардан ортиқ аҳоли яшайдиган “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди янада гўзаллашиб, ўзгача чирой очди.  

Бу ерда 26 миллиард 600 миллион сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биноси, 120 ўринли 13-сонли “Баҳор” мактабгача таълим ташкилоти, 4-сонли ҳамда 11-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ва “Қаҳрамон” оилавий поликлиникаси бинолари фойдаланишга топширилди.  

Бундан ташқари, шу маҳалладаги ҳеч қандай шароитга эга бўлмаган, ташландиқ аҳволдаги ётоқхона ҳомийлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ қайта таъмирланди. Унда 28 та уй-жойга эга бўлмаган муҳтож оилаларнинг шу ерда яшашлари учун барча зарур қулайликлар яратилиб, хонадон эгаларига уй калитлари ва эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.  

Жажжи болажонларни ёшлигиданоқ тафаккури кенг, интеллектуал салоҳиятли этиб вояга етказиш мақсадида ҳудуддаги собиқ хўжалик маъмурий биносида тадбиркор томонидан умумий қиймати 2 миллиард 500 миллион сўмлик 100 ўринли “Elnoza kids” нодавлат таълим муассасаси ташкил қилинди. Шунингдек, ушбу муассасада 20 нафар шу ҳудуддаги асосан “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизларнинг доимий бандлиги таъминланди. Маҳаллада яна 4 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган бўлиб, “Қаҳрамон” МФЙдаги болаларни қамраб олиш даражаси 87 фоизга етказилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар