2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Судьялар олий кенгашидан яна бир ташаббус: аёл судьялар маҳкумалар ҳузурига борди

Судьялар олий кенгаши томонидан Тошкент вилоятида ўтказилаётган сайёр қабуллар доирасида Зангиота туманидаги хотин-қизларга мўлжалланган жазони ижро этиш муассасасида очиқ мулоқот ва сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Қайд этилдики, тўрт йил бурун мазкур муассасада уч ярим мингдан зиёд маҳкума жазо муддатини ўтаётган бўлса, бугунга келиб бу рақам етти юзтага етмайди.

Маҳкумалар сонининг кескин камайиши давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган инсонпарварлик, кечиримлилик каби азалий қадриятларга бориб тақалади. Чунки, ўтган қисқа даврда инсонпарварлик нуқтаи назаридан юзлаб маҳкумалар муддатидан аввал жазодан озод қилинди.

Шунингдек, тайинланган жазолар бошқасига ёки шартлига алмаштирилиши натижасида яна қанчаси оилалари бағрига қайтди.  Бундан ташқари  инсон қонуний ҳақ-ҳуқуқини сўзсиз таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш,  жиноят содир этганларни тўғри йўлга солиш ва уларнинг ижтимоий реабилитацияси борасида амалга оширилган ишлар натижаси ҳам  юқорида қайд этилган рақамда мужассамдир.

Очиқ мулоқотда  мамлакат миқёсида олиб борилаётган ишлар қайд этилиб, ислоҳотлар мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шунингдек, жазодан мақсад тарбия экани, куни келиб озодликка чиққанлар жамиятга бегона бўлмаслиги, бунинг учун хатодан тўғри хулоса чиқариб, тўғри йўлни танламоқ лозим экани таъкидланди.

– Очиқ мулоқотга Тошкент вилоят судларида фаолият кўрсатаётган аёл судьяларнинг таклиф этилгани Кенгаш ташаббуси бўлиб, тизимда коррупциянинг барвақт олдини олишга қаратилган тадбирлардан биридир, – деди Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров. – Зеро, аксарият жиноятлар замирида нафс омили ётади. Бирни кўриб фикр, бирни қўриб шукур қилмоқ учун ҳам тадбирга  аёл судьялар таклиф этилди. Ва улар томонидан маҳкумаларга китоб  совға қилинди.

Бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида эса 15 нафар маҳкуманинг илтимосномаси кўриб чиқилиб, тайинланган жазоларни енгилроғига алмаштириш ҳақида тегишли суд ҳужжатлари қабул қилинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар