Бухоро вилояти 4-сектор ишчи гуруҳи томонидан Қоровулбозор туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Туман сектор раҳбарлари, халқ қабулхонаси, банк, туман бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари иштирок этган сайёр қабулда фуқаролар ўз мурожаатларини билдирди.
Сайёр қабул жараёнида 10 нафар талаба ёшга «Талабага мадад» лойиҳасига киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан контракт тўловларини тўлаб бериш учун сертификатлар топширилди.
– Бухоро давлат университетининг Психология факультети 3-босқич талабасиман, – дейди Шамшод Бозоров. – 4-сектор томонидан ўтказилаётган сайёр қабулга келиб янглишмаган эканман. Сабаби, контракт пулларимни тўлашга қийналаётган эдим. Бугун менга ҳам бошқалар қатори сертификат берилди. Бундан ташқари, университетдаги дарсларим тушликдан кейин бошланишини инобатга олиб тушлик вақтигача ишлаш истагим борлигини айтдим. Ишчи гуруҳи томонидан ушбу мурожаатим ҳам ўрганилиб тез кунларда бандлигим таъминланишини билдиришди.
Сайёр қабулда яна бир фуқаро ўғлини тўй қилаётгани ҳамда ушбу тўйни ўтказишда сектор ишчи гуруҳидан амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Бундан ташқари, 2 нафар фуқаро иш сўраб ҳамда 1 нафар фуқаро контракт тўловларини тўлаб беришларига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мурожаатлари ишчи гуруҳи билан ҳал этиладиган бўлди.
Бу каби сайёр қабуллардан кўзланган мақсад, чекка ҳудудлардаги аҳолининг оғирини енгил қилиб уларнинг давлат органларига бўлган ишончини оширишдан иборатдир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |