Фарғона вилоятда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 38 та қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.
Фарғона шаҳридаги “Оқариқобод” маҳалла фуқаролар йиғини обод маскан сифатида янада кўркам қиёфа касб этаётир.
Бир ярим минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудда кўплаб муаммолар йиғилиб қолган эди. Қисқа вақт ичида “Обод маҳалла” дастури асосида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Беш миллиард сўмдан ортиқ маблағ ҳисобига 4 километрдан ортиқ ички йўлларга шағал ётқизилиб, асфальтланди, пиёдалар йўлаклари бунёд этилди. 7 километр тоза ичимлик суви қувури тортилди, 1 та сув минораси кўтарилиб, тик қудуқ таъмирланди, 57 та темир-бетон таянчлар, 1 та юқори қувватли трансформатор ўрнатилди, 2 таси жорий таъмирланди, 2 километрдан ортиқ масофага электр тармоғи тортилди. Кўчалар бўйлаб ёритиш чироқлари ўрнатилди, маҳаллада болалар ўйин майдончаси пайдо бўлди.
Давлат-хусусий шериклик асосида қуриб битказилган “Оқариқобод” маҳалла фуқаролар йиғини янги биносининг очилиши катта тантанага айланди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, ҳудудларда амалга оширилаётган бу каби эзгу саъй-ҳаракатлар аҳолини ҳаётдан рози қилишга хизмат қилаётганлигини таъкидлади.
Тадбиркор Давронбек Мадалиев томонидан қурилган маҳалла мажмуасида барча шароитлар яратилган. Бу ерда хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари, тикувчилик цехи фаолияти йўлга қўйилди. Асосийси, маҳалла ёшлари учун йигирмадан зиёд янги иш ўрни яратилди.
Дастур асосида 39-сонли мактаб ҳам таъмирланиб, янги спорт зали бунёл этилди. Вилоят раҳбари бу ердаги шароитлар билан танишди. Маҳалла оқсоқоллари мулоқот чоғида “Бизнинг маҳалла ҳам "Шодиёна"дан қолишмайди”, – дея ўзгаришлардан қувончда эканликларини яна бир бор ифода этишди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |