2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ёзда чанг, қишда лой йўллар энди ортда қолди

Юртимизда энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги кенг кўламда нишонланмоқда.

Бу йилги байрам айниқса, қизилтепаликлар учун ёдда қоларли бўлди. Чунки туманда иккита маҳалла фуқаролар йиғини – “Айрончи” ва “Гулбоғ” маҳаллаларида “Обод маҳалла” дастури доирасида кенг кўламдаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Маълумки, ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш орқали аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтиришда Президентимизнинг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тумандаги “Айрончи” маҳалласи аҳолиси бир неча йиллардан буён туман марказига боришда ёзда чанг, қишда лой йўллардан юришга мажбур эди. Маҳаллада давлат дастури доирасида ишларнинг бошлаб юборилиши аҳолининг бир қатор ижтимоий муаммолари ҳал этилишига сабаб бўлди. Дастур доирасида 18,3 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Жумладан, янги маҳалла биноси қурилди, 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби реконструкция қилиниб, 220 ўринли янги қўшимча ўқув биноси ўқувчилар учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

– Маҳалламизда кенг кўламдаги бунёдкорлик ва қурилиш ишларининг олиб борилиши натижасида янада кўркамлик касб этмоқда, – дейди МФЙ раиси Ризожон Холов. – Ҳудудимизда 7,1 киломтер узунликдаги йўллар асфальтланиб, 7 киломтер йўлга қум-шағал ётқизилди. Аҳолининг тоза ичимлик суви ва электр энергиясига бўлган талабини қонддириш, бу борадаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида 8,7 киломтер ичимлик суви тармоғи тортилди, 21,1 киломтер электр тармоқлари реконструкция ва модернизация қилинди ва 3 та янги трансформатор ўрнатилди. Шунингдек, 5,3 киломтер газ қувур ва 8 та газ тақсимлаш пунктлари таъмирланди. Айни пайтда эса 1 та сув иншооти ва 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Дарвоқе, “Айрончи” маҳалласини янада обод манзилга айлантириш мақсадида уй-жой таъмирида, том қисмини ёпишда қийналаётган 23 та оилага ҳар томонлама ёрдам кўрсатилди. Қўлдошбек Остоновнинг хонадони эса тўлиқ янгидан қуриб берилди.

“Гулбоғ” маҳалласида дастур доирасида 24,2 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Бу ерда ҳам янги маҳалла биноси қурилди. 9,3 киломтер йўл асфальтлаштирилиб, 20,8 киломтер ичимлик суви тармоғи тортилди. 20 киломтер электр тармоқлари реконструкция ва модернизация қилиниб, 5 та янги трансформатор ўрнатилди. 10 киломтер газ қувурлари ва 20 та газ тақсимлаш пунктлари таъмирланди.

– Давлат дастури доирасида маҳалламизда 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва “Олмазор” оилавий поликлиникаси биноси капитал таъмирланиб, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги 120 ўринли “Ҳур юрт ёшлари” мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди, – дейди маҳалла раиси Бахтиёр Қобилов. – Ҳудудимизда дастур бўйича ишлар бошлангандан кейин тузилган ишчи гуруҳи аъзолари ҳафтанинг якшанба кунлари маҳаллада аҳоли муаммоларини ўрганишди. Натижада 27 та оиланинг уйларини таъмирлашга кўмаклашилди.

Обод маҳаллаларнинг очилиш маросимлари ҳақиқий байрамга айланди. Маҳалла аҳли, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тантаналарда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси алоҳида эътироф этилди.

Туман маданият уйи санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тантаналарга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси

Фойдали ресурслар