2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Найман” обод гўшага айланмоқда

“Обод қишлоқ” дастури амалда

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам қишлоқлар, маҳаллалар қиёфасини тубдан янгилаш ва ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиб, обод гўшалар сони йил сайин ортиб бормоқда.  

Бунда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларининг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари янгиланиб, янгидан-янги ижтимоий соҳа объектлари қурилмоқда.  

Жумладан, Хатирчи туманида ҳам “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган ҳудудларда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.

– Туманимиздаги “Найман” ва “Галабек” маҳалла фуқаролар йиғинларида дастур доирасида ишлар амалга оширилмоқда, – дейди туман ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик бўлими мутахассиси Нўъмонжон Бекмуродов. – Натижада ҳудудларда аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда, электр таъминоти яхшиланмоқда, ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари реконструкция қилиниб, маҳалла бинолари янгидан бунёд этилмоқда.

Айни пайтда “Найман” маҳалласи ҳудудида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Битта мактабда капитал таъмирлаш ишлари, 1 та маҳалла маъмурий биносини янгидан барпо этиш ҳамда 448 та якка тартибдаги уй-жойларда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

– Ҳозирда 25 км. узунликда қум-шағал ётқизилиб, марказий кўчалар асфальтланмоқда, – дейди штаб бошлиғи, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Илҳомиддин Сафаров. – Бу ишларга 2,6 миллиард сўм сарфланди. Маҳалла аҳолисини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 17 км электр энергия таъминоти учун янгидан тармоқ тортилиб, 7 та трансформатор ва 2 та базавий станция қурилди. 16 километрли янги алоқа тармоқлари тортилди.

Дастур доирасида “Найман” маҳалласида яшовчи аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида умумий қиймати 1,8 миллиард сўмлик 16 км ичимлик суви тармоқлари тортилди, 1 та сув иншоотида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.  

– Шу кунга қадар ичимлик сувини узоқ масофадан ташиб ичар эдик, – дейди Акбар бобо Ўроқов. – Энди “Найман”да узоқлардан техника орқали тоза ичимлик сув ташиб келтирилмайди. Ҳозир ичимлик суви хонадонимизгача кириб келди. Аҳоли бундан мамнун. Чекка ҳудудларни ривожлантиришга эътибор қаратилгани барчамизни бирдек қувонтирмоқда.

Албатта, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” деганда, нафақат шу ҳудудларнинг йўли ёки қиёфаси яхшиланиши, балки мавжуд ижтимоий объектлар тўлиқ ишлаши билан белгиланиши лозим. Дастур доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари эса айнан шу мақсадларни қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси

Фойдали ресурслар