2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тошкентда ўтказилган сайёр қабулда 81 нафар фуқаронинг муаммосига ечим изланди

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида бугун, 14 июль санасидан бошлаб, суд-ҳуқуқ масалалари бўйича галдаги уч кунлик оммавий қабуллар бошланди.

Фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлганларга керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов ва Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар жорий йилнинг август ойига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб, мурожаатчилар билан яна бир бор мулоқот ўтказади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.

Бугун Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида ўтган сайёр қабулда Олий суд раиси ўринбосари Халилилло Тўрахўжаев, Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Аббасов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Турабов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Мақсудбек Саидов ва Судьялар Олий кенгаши судьялари, Олий суд ҳамда Тошкент шаҳар судининг фуқаролик, жиноят ишлари бўйича, маъмурий, иқтисодий судларнинг раислари, судьялари жами 81 нафар фуқаронинг мурожаатларини қабул қилишди.

Сайёр қабулда Янгиҳаёт, Сирғали, Яккасарой ва Бектемир тумани фуқароларидан келиб тушган мурожаатлардан 42 нафари жиноят ишлари, 4 нафари маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлар, 35 нафари эса фуқаролик ишлари бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этди.

  • 12 нафар фуқаронинг аризалари қаноатлантирилиб, уларнинг кассация шикоятлари Олий судда мазмунан кўриш учун қабул қилинди.
  • нафар фуқаронинг апелляция шикоятларини кўриб чиқилиши таъминланди.
  • нафар фуқаронинг даъво аризалари биринчи инстанция судининг иш юритувига қабул қилинди.
  • 21 нафар фуқароларнинг турли мазмундаги аризалари қабул қилиниб, уларнинг барчаси жойида ижобий ҳал этилди.
  • 48 нафар фуқарога тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.
  • нафар фуқароларга алимент ундириш ҳақидаги суд буйруқлари чиқарилиб, ижрога қаратилди.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича 12 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал этилди:

  • Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди томонидан 3 нафар,
  • Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди томонидан 5 нафар – жами 8 нафар судланувчиларга нисбатан тайинланган жазо турлари Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида муддатидан олдин шартли равишда озод этилди.

Бундан ташқари, Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди томонидан,

  • нафар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ўз ихтиёрлари билан моддий зарарни ўрнини қоплаганликлари учун уларга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишлар МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан ишлари тугатилди;
  • 1 нафар шахсга нисбатан МЖтКнинг 33-моддаси қўлланиб, қонуний енгиллик берилди.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар