2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги янги платформаларни ишга туширди

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида инсон ресурсларини ривожлантириш, хусусан, давлат бошқаруви соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги ишларни янги сифат босқичига олиб чиқиш, давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш ҳамда билимини баҳолаб бориш тизимини йўлга қўйиш, кадрларни танлашда очиқ ва ошкора танлов тизимини жорий этиш, кадрларни билимли, қатъиятли, коррупцияга тоқатсиз қилиб тайёрлаш борасида қатор вазифалар белгилаб берилганди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ушбу вазифаларга мувофиқ, кадрларни танлашда эски усуллардан воз кечиб, уларнинг интеллектуал салоҳияти, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора танлов тизимини жорий этишга қаратилган ишлар жадаллаштирилди. Агентлик томонидан бир қатор давлат идоралари билан ҳамкорликда давлат фуқаролик хизматига киришда инсон омилини камайтириш ҳамда барча фуқароларга тенг имкониятлар яратиш мақсадида Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz платформаси ишлаб чиқилди.

Мазкур портал давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант лавозимларни эгаллаш учун номзодларнинг очиқ мустақил танловларини ташкил этадиган электрон тизим бўлиб, Интернет тармоғида “бир дарча” тамойили асосида фаолият кўрсатади.  

– Ҳозирги кунга қадар мазкур порталга 50 та вазирлик ва идора, 12 та вилоят ҳамда 190 та туман (шаҳар) ҳокимликлари уланган бўлиб, мавжуд 3 минг 415 та вакант лавозим бўйича очиқ танловлар эълон қилинган, – деди Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Илҳом Қурбонов. – Ушбу вакант лавозимларга жами 60 мингдан ортиқ номзоддан ҳужжатлар келиб тушган, битта вакант лавозим ўринга ўртача 17-20 киши ҳужжат топширган. Давлат хизматига кириш учун ҳужжат топширган номзодларнинг 25 фоизи, яъни 15 мингдан ортиғи хотин-қизларни ташкил этади. Портал фаолияти йўлга қўйилгандан буён бир кунда ўртача 2-3 нафар фуқаро давлат хизматига очиқ танлов орқали ишга қабул қилинмоқда.

Вакант лавозимлар учун танловлар нафақат мутахассис кадрлар, балки раҳбар лавозимлар бўйича ҳам ўтказилмоқда. Жумладан, бугунги кунга қадар Бўка, Бекобод ва Янгиариқ туманлари ҳокими ўринбосарлари лавозимларига очиқ мустақил танлов асосида кадрлар ишга қабул қилинди.

— Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ушбу ташаббуси малакали кадрлар захирасини рақобат асосида шакллантиришга ҳамда улар томонидан давлат фуқаролик хизматчиларининг вакант лавозимлари ўз вақтида эгалланишига йўл очмоқда, – деди Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали бош инспектори лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби Мурод Аминов. – Бу, ўз навбатида, номзодлардан юксак салоҳият талаб этади. Мен ҳам давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uzплатформаси орқали ишга жойлашиш учун ариза топширдим. Муҳими, жараёнлар шаффоф, адолатли механизм асосида амалга оширилди. Ушбу очиқ жараён кадрлар билан ишлашнинг замонавий тамойилларига асосланганлиги сабаб коррупциядан ҳам йироқ.

— Агентлик давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқаришда ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган кенг кўламли ишларни амалиётга татбиқ этиб келмоқда, – деди Жиззах шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби Сурайё Шерқўзиева. – Вакант лавозимларнинг ягона очиқ портали ана шу эзгу ишнинг амалий ифодаси бўлди. Менда ҳам ушбу очиқ ва ошкора тизимли танловлар орқали карьерамни давом эттиришга иштиёқ туғилди ва у орқали ўзимни синаб кўрдим. Ёш кадр сифатида айтишим мумкинки, илгари олий таълим муассасасида ўқиб юрган кезларимда менда жуда катта савол бор эди: келажакда қандай иш топаман, давлат хизматига кириш қанчалик шаффоф экан, деган. Тенгдошларимга маслаҳатим, ортиқча маълумотномалар йиғишни тўхтатинг ва давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона платформаси орқали давлат фуқаролик хизматига киришга шошилинг.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар