2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
ДХМ: мақсад, одамларга қулайлик яратиб, рози қилишдир

Жиззах вилоятида 2021 йилнинг биринчи чорагида давлат хизматлари марказлари томонидан аҳоли ва юридик шахсларга 101 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилди. Ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда хизматлар сони 15 минг 963 та ёки 18,8 фоизга ошди.

Кўрсатилган давлат хизматларининг 82,5 фоизи давлат хизматлари марказларида, 3,3 фоизи филиалларда, 2,3 фоизи сайёр тартибда, 6 фоизи ягона интерактив давлат портали орқали амалга оширилди.

– Хизмат кўрсатиш сони ва турлари кўпайиши билан уларнинг сифатини яхшилашга, ўз муддатида бажарилишини таъминлашга эътибор қаратилмоқда, – дейди Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси етакчи маслаҳатчиси Ҳакимжон Фозилов. – Шу мақсадда бошқарма давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишини мониторинг қилиб, камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриб бораётир. Мақсад, аҳолига қулайлик яратиб, одамларни рози қилиш.

Жорий йилнинг биринчи чорагида 1 та ўрганиш, 1 та мониторинг ўтказилиб, жами 582 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Ушбу қонун бузилиши ҳолатларининг энг кўп – 62 фоизи коммунал хизмат кўрсатувчи идоралар ҳиссасига тўғри келди. Бу тизимдаги идоралар томонидан 361 та хизматни бажаришда қонун бузилишига йўл қўйилди.

Худди шундай «Ҳудудгаз» Жиззах филиалида 99 та, «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда 32 та, солиқ органларида 24 та, ҳокимликларда 21 та давлат хизматлари кўрсатишда қонунбузилиш ҳолати содир этилди.

Ушбу қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан ваколатли органларга 19 та тақдимнома ва 26 та огоҳнома киритилди. Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан 35 та қарор қабул қилинди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида ваколатли органнинг 34 нафар мансабдор шахслари ва хизматчилари интизомий жавобгарликка, 35 нафари эса маъмурий жавобгарликка тортилиб, жами 26 миллион 463 минг сўм жарима қўлланилди.

Шу билан бирга давлат хизматлари марказлари фаолиятини яхшилаш, камчиликларнинг олдини олиш мақсадида агентлик вилоят бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказиб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида бошқарма томонидан шаҳар, туман давлат хизматлари марказларида 7 маротаба «Сирли мижоз» ва 6 маротаба рейд тадбирлари ўтказилди.

Бу тадбирлар давомида аниқланган камчиликлар бўйича 1 нафар ходимга нисбатан «ҳайфсан», 1 нафар ходимга нисбатан жарима интизомий жазолари қўлланилди.

Шунингдек, бошқарма томонидан Давлат хизматлари марказлари ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларининг олдини олиш юзасидан индивидуал тарзда профилактик суҳбат ва ходимлар билан савол-жавоблар ўтказилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар