2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли мурожаатлари адолатли ҳал этилди

Президент Халқ қабулхоналари Фарғона ва Қўқон шаҳарлари, Тошлоқ, Қўштепа, Риштон, Ўзбекистон туманларида суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича ташкил қилган оммавий қабулларда вилоятнинг барча ҳудудидаги мурожаатчилар қамраб олинди.

Ҳар бир ариза ва шикоят ҳудудлардаги масъул раҳбарлар ва мурожаатчилар иштирокида синчиклаб кўриб чиқилди. Қонуний ечими бор масалалар жойида ҳал қилиб берилди.

Бир мисол – данғаралик Мухтасархон Ҳожиматовага 2019 йили имтиёзли кредит асосида намунавий лойиҳалар асосида курилган уй-жой ажратиш белгиланган. Бошланғич тўлов учун кредитнинг 10 фоизи давлатимиз томонидан тўлаб ҳам берилган. Аммо қурилиш ишлари чўзилиб, уйларни фойдаланишга топшириш ишлари кечиккан. 

Яқинда унга банк кредит ажратар экан, янги тартибга кўра бошланғич тўлов учун яна қўшимча 5 фоиз маблағ тўлаши кераклиги айтилади. Ўртада банк ходимлари билан тушунмовчилик келиб чиқади. Мухтасархон Ҳожиматованинг оммавий қабулдаги мурожаатидан сўнг бу масала ҳал қилинди, уларга ипотека кредити бошланғич тўлов тўланган давр – 2019 йилги тартиб бўйича расмийлаштириладиган бўлди. Бу мурожаат асосида данғаралик яна 9 киши, жами 10 нафар фуқаронинг худди шу масаладаги муаммоси ҳал қилиб берилди.

Шу каби мулоқотлар натижасида яқинда Қувасой шаҳридаги кар-соқовлар махсус мактаб интернатидан ноқонуний ишдан бўшатилган Гулноза Тугалбоева ва Муяссар Ёрмаматованинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, ўз вазифасига қайта тикланди.

4 кунлик қабулларда Олий суд ва Судьялар олий кенгаши масъуллари 933 та масалани кўриб чиқди. Мулоқотлар натижасида 7 нафар шахс суд залидан, 193 нафар шахс жазони ўташ муддатидан олдин озод қилинди.

Шунингдек, сайёр суд мажлисларида 166 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар ҳам атрофлича кўрилиб, уларнинг аризалари қаноатлантирилди. Битта шикоят бўйича суд қарори ижроси тўхтатилди. Қўқонлик Матлуба Исоқова 3 фарзанднинг онаси. Боқувчиси йўқ. “Темир дафтар”га киритилган. Ўғли Неъматжон яқинда тоғасининг автомашинасини ҳайдаб кўчага чиқади ва йўл ҳаракати қоидаларини бузади. Автомобиль жарима майдонига олиб кирилади. 

Бу аёл оммавий қабулда ўғли хатоси учун тўғри жазоланганини, бироқ жаримани тўлашга имкони йўқлигини айтиб, масъуллардан енгиллик сўради. Вилоят суди ва Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси масъуллари бу мурожаат асосида маъмурий ишни тезкор, аммо батафсил кўриб чиқди. Онанинг ижтимоий аҳволи, ўғлининг пушаймонлиги ҳисобга олиниб, айбдорга енгиллик берилди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар кўриб чиққан мурожаатлар асосида алимент бўйича 74 та, иш ҳақи ундириш юзасидан 2 та суд буйруқлари чиқарилиб, ижрога қаратилди. Юридик аҳамиятга эга фактларни белгилашга оид 13 та ариза қаноатлантирилди. Тарафлар ярашганлиги ва даъвогар даъвосидан воз кечгани сабабли умумий мулкни бўлиш, таъминот ундириш ҳақидаги иккита иш юритишдан тугатилди. Битта иқтисодий иш бўйича тарафлар яраштирилиб, келишув битими тасдиқланди. Келишмовчиликлар боис анчадан бери Ҳасановлар оиласининг ҳам тинчи бузилган, оила ажрашиш ёқасига келиб қолган эди. Оммавий қабулга ажрашиш ниятида келган бу оила билан суҳбатлашилгач, улар яраштирилди.

4 кун ичида 183 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилиниб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди. Яъни 183 нафар мурожаатчи ўз аризасини Олий судга тақдим қилиш учун пойтахтга келиб-кетиш ўрнига шу ернинг ўзида Олий суд масъулларига бевосита тақдим қилиш, бу борадаги барча саволига жавоб олиш имконига эга бўлди.

Ички ишлар вазирлиги масъуллари жазодан озод қилиш, суриштирув ва тергов, ички ишлар органларига ишга тикланиш, ишга кириш, фуқаролик, паспорт-виза, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа масалаларга оид 264 та мурожаатни кўриб чиқди. Уларнинг 112 таси жойида ҳал қилинди. Хусусан, 95 нафар шахсларни муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилиш бўйича судларга тақдимномалар киритилиб, улар жазодан озод этилди.

Оммавий қабуллар давомида барча соҳа мутасаддиларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 57 нафар мурожаатчи ишга жойлаштирилди, 25 кишига имтиёзли кредит, 45 нафар

ёшларга ер майдони ажратилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 14 нафар хотин-қизга тикув машинкаси, уй-рўзғор буюмлари, 4 та оилага уй-жойини таъмирлаши учун қурилиш материаллари олиб берилди Соғлиғини тиклаш масаласида мурожаат қилганларнинг 12 нафарига бепул даволаниш учун йўлланма, 24 нафарига ногиронлик аравачаси, ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари берилди.

Умумлаштириб айтганда, Фарғона вилоятида ўтказилган оммавий қабулларда 2 минг 188 нафар мурожаатчининг 2 минг 217 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 708 таси жойида ҳал этилди, 538 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 971 та масала бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, Президент Халқ қабулхоналари томонидан назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар