2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тўрақўрғонлик ёшлар учун сайёр қабул: мурожаатларга жиддий эътибор берилмоқда

2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамалаш йили

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамалаш йили”да эртамиз эгаларининг орзу-интилишларини рағбатлантириш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, ёш ўғил-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга устувор вазифа сифатида қаралмоқда.

Тўрақўрғон туманида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Собиржон Ҳасанов иштирокида ўтказилган ёшлар сайёр қабулида ҳам айни шу муҳим масалаларга эътибор қаратилди.

“Ҳоким ва ёшлар” очиқ мулоқотида Тўрақўрғон, Чортоқ, Чуст, Наманган, Мингбулоқ, Давлатобод туманлари ва Наманган шаҳридан келган ёшларнинг уй-жой, кредит, субсидия асосида тикув машинасини олиш, бандлик, контракт тўлови, ҳайдовчиликка ўқишга кўмаклашиш каби юзга яқин мурожаати кўриб чиқилди.

Кўплаб мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолганлари тегишлича ташкилотлар раҳбарларига қисқа муддатларда кўриб чиқиш учун топширилди. Ҳар бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмаслиги, унинг назорати қатъий олиб борилиши таъкидланди.

Тўрақўрғондаги Тошкент маҳалласида яшовчи Маҳмуда Хўжақулова турмуш чорраҳаларида бошидан кўп синовларни кечирган. Айни пайтда онаси ва 1,5 яшар фарзанди билан ижара асосида кўп қаватли уйда турадиган бу ёш аёл ўзи истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролар йиғинининг “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ёки “Ёшлар дафтари”га киритилмаган. Ҳозирда ишсиз. Ўз-ўзини банд қилиш мақсадида тикув машинасини олишга ёрдам сўраб қилган мурожаати ўз ечимини топди. Унга вилоят ҳокимининг топшириғи асосида чок машинаси туҳфа қилинди. Сайёр қабулнинг ўзида Маҳмуда каби 10 нафар аёл-қизга субсидия шартлари асосида тикув машиналари тақдим этилди.

Чортоқ туманидаги Созсой маҳалласида яшовчи Мавжуда Нажмиддинова Наманган Давлат университетининг физика факультетида шартнома асосида таҳсил олади. У бундан аввал ўтказилган сайёр қабулларнинг бирида вилоят халқ таълими бошқармасига ишга жойланган эди. Айни пайтда оилавий шароити яхши эмаслиги сабаб контракт пулини тўлашга маблағи етарли эмаслиги сабаб таълим кредитидан фойдаланишга амалий ёрдам сўради.

Мулоқот давомида Мавжуда каби контракт тўлашга қийналаётган 10 нафар талабадан келиб тушган мурожаат асосида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасига рўйхат шаклланллантириш кераклиги, талабаларнинг ижтимоий ҳолати ўрганилган ҳолда тегишли моддий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Наманган Давлат университетининг жисмоний маданият факультети талабаси Юлдуз Ғуломжонованинг мурожаатида илгари сурилган лойиҳа ижтимоий аҳамиятга молик. Тўрақўрғон тумани марказидаги “Ёшлар уйи” атрофидаги мактаб балансида бўлган ер қаровсиз фойдаланилмасдан келинмоқда. Бўлажак тадбиркор бу ерда соғломлаштириш марказини қуриб, унда махсус бассейн, аэробика хизматларини йўлга қўймоқчи. Бу билан у суягида ўсиш кузатилаётган ёш болалар ва катта ёшдаги имконияти чекланган кишиларнинг саломатлигини яхшилашга яқиндан ёрдам бериш ниятида.

Вилоят раҳбари Наманганда бундай ўхшаши йўқ таклифни билдирган талабани олқишлаб, мазкур масалани жойида чуқур ўрганиб, ижобий ҳал этиш юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси ва Марказий банк вилоят бошқармаси мутасаддиларига топшириқ берди.

Тўрақўрғон тумани Еттикон маҳалласида яшовчи Самандар Исроилов “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган. Шароити оғирлиги сабабли оиласига яқиндан ёрдам бериш мақсадида бирор касбу корнинг этагидан тутмоқчи. У ҳайдовчиликка қизиқиши юқорилиги, аммо бунга ўқиш учун унда имконият йўқлигини айтди. Оммавий касбни ўрганишида ёрдам кўрсатилишини сўраб яна 15 киши мурожаат қилди. Уларга ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Шу жойнинг ўзида, “Ёшлар дафтари”га киритилганларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида 10 нафар ўғил-қизга ҳайдовчилик гувоҳномасига имтиёзли ўқиш учун сертификат топширилди.

Сайёр қабулда эркин кураш бўйича яқинда Қозоғистонда ўтказилган Осиё чемпионатида 55 килограм вазн тоифасида фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медални қўлга киритган Наманган шаҳридаги 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Мадина Усмонжоновага мукофот тариқасида тикув машинаси ва бир бош қўй совға қилинди.

– Бугунги мулоқотдан кўнглим тўлди. Ўз-ўзини банд этиш масаласида йўллаган мурожаатим ижобий ҳал этилди. Менга ажратилган 20 сотих ер ва қўни-қўшниларим ерларини чопиқ қилиш учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг жамғармасининг уч йиллик муддат асосидаги имтиёзли кредити ҳисобидан мотокултуатор тақдим қилишди, – дейди Тўрақўрғон тумани Ҳамид Олимжон номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Насибулло Болтабоев. – Ушбу ускуна ёрдамида кунига бемалол 100-150 минг сўм даромад топиш мумкин. Бу орқали ҳалол меҳнат қилиб, хонадонимизга барака олиб кира оламан.

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ёшлар учун “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди. Ярмарка давомида мурожаат этган 137 ўғил-қиздан 41 нафарига ўзлари хоҳиш билдирган ташкилот ва корхоналарга ишга киришлари учун йўлланмалар берилди. 27 нафар ёш эса касб-ҳунарга қайта ўқитиш курсларида иштирок этиш имкониятига эга бўлди. 57 нафар ёш эса вақтинча ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар