2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Андижонда олий суд раиси раҳбарлигида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабул ўтказилмоқда

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов раҳбарлигида республика ишчи гуруҳи томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилмоқда.

Қабул мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш даражаси, суд иши юритувининг сифати, аҳолининг суд идоралари билан боғлиқ муаммолари ҳал этилишига кўмаклашиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, қолаверса, фуқароларнинг суд идораларига бўлган ишончини ошириш, уларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини юксалтириш мақсадида ташкил этилди.

Олий суд раиси раҳбарлигида жиноят, фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъатлари судьялари, прокуратура, ички ишлар мутасаддилари иштирокида Андижон туманидан ташкил этилган оммавий қабул давомида Андижон шаҳри ва туманида яшовчи фуқаролар турли масалалар юзасидан мурожаат қилди.

– Ўғлим суд қарори билан белгиланган жазони ўтамоқда, – дейди Андижон тумани Чем маҳалласида яшовчи Мамлакатхон Валиева. – Қабулда фарзандим қилган айбидан пушаймонлиги, ўзини яхши томонлама кўрсатаётганлиги инобатга олиниб, унинг жазо муддати қисқартирилишига кўмак сўраб мурожаат қилдим. Мурожаатим бўйича менга тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди.

Қабул давомида қилинган мурожаатларнинг кўп қисмини фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, суд қарорларидан норози бўлиш, белгиланган жазоларни енгиллаштириш, қарздорликни ундириш, уй-жой, мерос масалалари ташкил этди.

– Қўлимда менга етказилган зарарни ундириш бўйича 2019 йилда чиқарилган суд қарори бор, – дейди Андижон шаҳри Қаландархона маҳалласида яшовчи Бектош Жўраев. – Аммо мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан суд қарори ижросини таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилмаяпти. Икки йилдирки сарсон бўлиб юрибман. Қабулда ушбу масалада ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилдим. Мутасаддилар суд қарори ижросини таъминлашга амалий ёрдам кўрсатишга ваъда берди.

– Бозоримиз ҳудудида қурилиш ишларини амалга оширган қурилиш ташкилоти томонидан бозорга тегишли ер майдонлари ўзлаштириб олинган, – дейди Андижон шаҳридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори иш юритувчиси Одинахон Болтабоева. – Мутасадди ташкилотлар ва суд идорасига кўп бора мурожаат этдик. Бироқ масала ҳал бўлмаяпти. Шу боис, Олий суддан ушбу масалани ҳал этилишига ёрдам сўраб мурожаат қилдик. Мурожаатимиз кўриб чиқиладиган бўлди.

Андижон вилоятида олти кун давом этадиган оммавий қабуллар Асака, Қўрғонтепа, Улуғнор, Избоскан ва Балиқчи туманларида ҳам ўтказилиши белгиланган. Мазкур қабулларга вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари аҳолиси қамраб олинади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар