Хоразм вилояти Гурлан туманида “Ҳоким, вазир ва ёшлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Гурлан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Давлатов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Тўлқин Сатторов ва бошқалар иштирок этди.
Учрашувда 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга оид чора-тадбирларга бағишланган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва жорий йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб эълон қилинганлиги боис мазкур соҳаларда туманда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, “Ёшлар дафтари”ни юритиш бўйича барча маҳаллаларда ёшларни хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Ҳозирга қадар 50 та маҳалла фуқаролар йиғинида хатлов ўтказилиб, 28 минг 700 нафар ёшнинг яшаш тарзи ва ҳаёти ўрганиб чиқилди. Натижада “Ёшлар дафтари”га 4873 нафар йигит-қиз киритилди.
Мазкур учрашувда Гурлан, Шовот ва Янгибозор туманларидан ёшлар бандлигини таъминлаш ва ижтимоий муаммоларини ечиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида айтиб ўтилди. Кўплаб ёшлар ўзларини қийнаётган ўттиздан ортиқ муаммоли масалалар ҳақидаги саволларга жавоб олди. Шундан, 8 та масала кредит, 3 та мурожаат Олий таълим муассасасида ўқиётган ёшларнинг контракт тўловлари, 11 та мурожаат ишга жойлашиш, 11 та мурожаат ер ажратиш масалаларида эди.
Гурлан тумани Қатариқ маҳалласида яшовчи Сарвар Ражапбоев вақтинча ишсизлиги боис маҳаллада турган қаровсиз ердан тадбиркорлик мақсадида фойдаланиш истаги борлиги, Боғистон маҳалласида яшовчи Жумабаев Хуршид Қўшназарович акфа ромларини ишлаб чиқариш учун имтиёзли кредит олиш ва ер масаласида мурожаат қилди. Янгибозор тумани, Ифтихор маҳалласида яшовчи Янгибаев Фарид чорвачилик билан шуғулланиш учун кредит олиш, Шовотлик Севара Садиқова ишга жойлашиш ва уй-жой олишда амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилди.
Мурожаатлар тегишли масъуллар томонидан кўриб чиқиладиган бўлди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |