Орол денгизининг қуриган майдонига экилаётган саксовуллар уруғда ва кўчатда экиляпти. Кўчатда экилгани ўсиши мумкин, аммо самолётда экилгани-чи? Самодан сепилган уруғлар шамол билан учиб, битта чуқур жойга йиғилиб қолмайдими?
Айбек Аминов, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси ЎзА мухбирининг саволларига жавоб берди:
– Йўқ, учиб кетмайди. Уруғлар қумликка сепилади. Эътибор берган бўлсангиз, саксовул, қандим, юлғун каби чўл ўсимликлари уруғларининг шапалоғи бўлади. Шу шапалоқлар ерга тушгандан кейин қумга ёпишиб қолади. Шамол бўлса аксинча уруғнинг устига қум босилиб, унинг ўсиб-ривожланишига яхши имконият яратилади. Саҳроликларда саксовуллар қандай қилиб ўсиб туради дейсиз, уларни бирон киши ерни қазиб уруғни кўмиб экмаган. Уруғи табиий равишда ерга тушиб қумга ёпишиб қолган ва ривожланган.
Ҳозир Қорақалпоғистон ҳудудида Устюрт, Қизилқум, Қорақумдан бошқа Оролқум деган саҳролик ҳам пайдо бўлди. Оролқум айнан Орол денгизининг қуриган майдонида шаклланди. Оролқумдаги самолётда экилган уруғлар аллақачон бўй чўзиб кетган.
Самолёт 20-30 метргача кўтарилиб, уруғ сочиб юборилган пайтда уруғлар 150-200 метр масофада ерга ёйилиб тушади.
Жорий мавсумда Оролнинг қуриган майдонида 450 минг гектар ерга ўрмон барпо қилиш режалаштирилган. Шунинг 35 минг гектарига кўчатдан, 340 минг гектарига уруғдан экилади. Қолган 75 минг гектар майдон аввал экилиб, аммо, сийрак чиққан ерлар саналади. Бу ерларга ҳам қайта экиш ишлари олиб борилади. Бугунги кунгача 220 минг гектардан ортиқ майдонга экиш ишлари амалга оширилди, яъни, режа 50 фоизга яқинлади.
Уруғдан экишнинг асосий ҳиссаси самолётга тегишли. Масалан, 340 минг гектар майдонга уруғдан экиладиган бўлса, шунинг 40 минг гектарига техникалар ёрдамида, 300 минг гектарига эса самолётда экилади. Ўрмонлаштириш тадбирларида дельтапланлардан ҳам фойдаланилмоқда.
Қуриган денгиз ўрнига асосан чўл ўсимликлари бўлган саксовул, юлғун, қандим, қарабарақ экилмоқда. Ўрмонлаштириш ишларига 592 трактор, ускуналар, 4 АН-2 самолёти, 700 нафар ишчи-ходим жалб қилинган.
Мавсум бошидан буён 1150 тоннадан ортиқ чўл ўсимликлари уруғи тўпланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |