2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли муаммоларига маҳалланинг ўзида ечим топилмоқда

Вазир ўринбосари Б.Парпиев шу куннинг ўзида тумандаги яна бир қатор маҳаллаларда ҳам бўлиб, аҳоли мурожаатлари асосида аниқланган камчиликлар юзасидан қатор чора-тадбирлар белгилади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев раҳбарлигидаги республика Ишчи гуруҳи аъзолари аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва тизимли ҳал қилиш, олис ҳудудларда яшаётган одамларнинг турмуш шароити билан яқиндан танишиш мақсадида Паяриқ тумани ва Самарқанд шаҳридаги қатор маҳаллалардаги турли аҳоли вакиллари билан учрашди.

Паяриқ тумани «Шўртепа» маҳалласида ўтказилган учрашувлар давомида билдирилган аҳоли мурожаатлари асосида кам таъминланган оила вакилларига 35 тонна кўмир тарқатилди, 35 та хонадонга янги маиший газ баллони етказилиб, 105 та хонадоннинг суюлтирилган газ баллонлари алмаштирилди. Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги 20 та эски симёғоч ўрнига янги бетон устунлари ўрнатилиб, 6,5 километр масофадаги ички йўлларга шағал қопламаси ётқизилди ҳамда 6,4 километр масофадаги ариқ ва зовурлар тозаланди ва йиғилган чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида олиб чиқилди.

Ногиронлиги бўлган 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» рўйхатида турган 18 нафар фуқароларга эса маиший техника воситалари топширилди. Малакали шифокорлар иштирокида маҳаллада яшовчи 570 нафардан зиёд ёши улуғ инсонлар, эҳтиёжманд оилалар вакиллари бепул чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллик аниқланган беморларга стационар ва амбулатор шароитда тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, ҳудуддаги собиқ машина трактор парки биноси ўрнида 120 ўринли мактабгача таълим муассасаси бунёд этиш, 43- ва 13-умумтаълим мактабларининг таъмирталаб чегара ҳудуди деворларини қайта қуриш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, айни кунда маҳалла ҳудудидаги «Вали» қишлоқ врачлик пунктида ҳам жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Вазир ўринбосари Б.Парпиев шу куннинг ўзида тумандаги яна бир қатор маҳаллаларда ҳам бўлиб, аҳоли мурожаатлари асосида аниқланган камчиликлар юзасидан қатор чора-тадбирлар белгилади.

Жумладан, «Фаровон», «Гулистон», «Бешқўрғон», «Оқтош», «Қирқовул», «Гулзор», «Маданият», «Баҳор», «Кўлтўсин», «Ғаллакор», «Маниобод», «Тўполос», «Илғор», «Хўжаобод», «Тошҳовуз», «Наврўз», «Каттасайдов», «Ўймовут» ва «Ўзбекистон» маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берди. Маҳалладаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган аҳоли хонадонлари ҳолидан хабар олинди.

Вазир ўринбосари Б.Парпиев Самарқанд шаҳридаги «Меҳнат», «Сайқал», «Матонат», «Майсазор», «Ипак йўли», «Боғу Темур», «Бирлик», «Навбаҳор», «Нуробод» ва «Мустақиллик» маҳаллаларида аҳоли билан бўлган юзма-юз мулоқот давомида уларни қийнаётган муаммолар билан атрофлича танишди.

Ўрганишлар натижасида «Майсазор» ва «Матонат» маҳаллаларида ички йўлларга шағал ётқизиш, «Меҳнат» маҳалла фуқаролар йиғини биносини таъмирлаш ва «Сайқал» маҳалласида эҳтиёжманд аҳоли хонадонларини тартибга келтириш, «Боғу Темур», «Бирлик», «Навбаҳор» ва «Нуробод» маҳаллаларида коммунал соҳа бўйича бир қанча муаммолар аниқланди ва мазкур масалаларни тез орада бартараф этиш бўйича масъулларга зарур топшириқлар берди.

Шунингдек, ташриф давомида маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, озода сақлаш, хонадонларни намунали ҳолатга келтириш, фуқароларнинг турмуш маданиятини юксалтириш, бу борада маҳаллаларда яшовчи хотин-қизларнинг масъулияти ва дахлдорлигини ошириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар