2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Наманган вилояти ҳокими Президент ташрифи чоғида ҳолати танқид қилинган маҳаллага кўчиб ўтди

Наманган вилояти ҳокими Ш. Абдураззақов Наманган шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалласи аҳолиси билан учрашиб, бугундан бошлаб ушбу маҳаллада истиқомат қилишини билдирди.

Эслатиш жоиз, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Наманганга ташрифи давомида ушбу маҳаллада бўлиб, ҳудуддаги аҳволни танқид остига олган эди.

– Сизларга қўшни бўламан, уйим маҳалла идорасининг рўпарасида жойлашади, - деди вилоят ҳокими Ш. Абдураззақов аҳоли билан учрашув чоғида. – Бугун шу ерга контейнер ўрнатилади ва унга “Вилоят ҳокимининг уйи”, деб ёзиб қўйилади. Ҳудуддаги ободонлаштириш ишларини ўзим назорат қилиб бораман. Маҳалланинг 3 гектар жойида кичик саноат зонаси ташкил этамиз ва камида 10 та корхона очамиз. Бунинг ортидан минг нафар одам ишли бўлади. 

Эрта тонгдан ушбу маҳаллага юзлаб ишчи ва ҳашарчилар жалб этилди. Шаҳарнинг чекка ҳудудида ерларни текислаш, электр тармоқларини тортиш, ободонлаштириш ишлари бошланди. Узоқ йиллар давомида фойдаланишда бўлган чиқиндихона ёпиладиган, маҳалла идораси эса қайтадан қуриладиган бўлди. Асосийси, маҳаллага тез орада тоза ичимлик суви келтирилади. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар