2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
«Шўрбозор» маҳалласи обод ва кўркам масканга айланмоқда...

Маълумки, ҳудудларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш, кўкаламзорлаштириш ишлари сабаб юртимиз қишлоқлари янада чирой очиб, одамларнинг турмуш шароити яхшиланиб бормоқда.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Содиқжон Турдиев ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги раҳбарияти вакиллари Чироқчи туманидаги «Шўрбозор» маҳалласида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бугунги кунда вилоятдаги 77 та маҳалла фуқаролар йиғини ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир, олис, кўп миллатли чегара ҳудуд сифатида белгиланиб, айни пайтда «Обод маҳалла» дастурига киритилган Чироқчи туманидаги «Шўрбозор» маҳалласида аҳоли муаммоларини бартараф этиш мақсадида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ташриф давомида маҳалланинг 17.7 километрдан иборат ички тупроқ йўлларининг 14 километр қисмига шағал ётқизилиб, таъмирланди. Ҳудуддаги мавжуд 21 трансформатордан 8 таси капитал таъмирланиб, 1.5 километр узунликда электр симлари тортилди ва 85 та эскирган электр симёғочлари янги бетон устунларига алмаштирилди.

Шунингдек, вазир ўринбосари С.Турдиев маҳалла фаоллари, нуроний отахон ва онахонлар билан суҳбат ўтказди. Учрашувда нотинч оилалардаги муаммо ва низоларни бартараф этиш, жиноятчилик ва ажрашишларнинг олдини олиш, ажрим ёқасида турган ёш оилаларни яраштириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ёши улуғ инсонларнинг роли ва ўрнини мустаҳкамлаш лозимлиги таъкидланди. Шу билан бирга, маҳалла фуқаролар йиғини маркази, Нуронийлар маскани, спорт майдончаси ва бошқа бир қатор ижтимоий объектларни қуриш ҳамда ҳудуддаги 2.5 километр узунликдаги йўлга асфальт ётқизиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Қолаверса, маҳалладаги «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 14 нафар хотин-қиз ва 261 нафар ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, қайта касбга ўқитиш бўйича зарур вазифалар белгиланиб, улар ижроси назоратга олинди.

Вазир ўринбосари С.Турдиев шундан сўнг Қашқадарё вилояти маҳаллаларида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш бўйича вилоятнинг туман ва шаҳарларига бириктирилган вазирлик масъул ходимлари ҳамда туман (шаҳар) раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Йиғилиш давомида масъулларнинг бу борада амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботлари эшитилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан режалар белгилаб олинди.

Шунингдек, вазир ўринбосари С.Турдиев «Шўрбозор» маҳалласидаги «Кексалар маслаҳати» гуруҳи аъзоси, табаррук 83 ёшни қаршилаган Чоршанби ота Жумаев хонадонида бўлди. Йўқлов ва эътибордан хурсанд бўлган отахон бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг кекса авлод вакилларига кўрсатаётган ғамхўрлигидан мамнун эканини билдирди. Суҳбат сўнггида отахонга совға-саломлар топширилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар