2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Давлат хизматларини кўрсатиш “маҳаллабай” тизимида амалга оширилмоқда

Тошкент вилоятининг Бўка туманида ҳам Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб аҳоли билан ишлашнинг маҳаллабай тизими жорий этилди.

Унга кўра, ҳокимлик, вилоятдаги мутасадди ташкилотларнинг раҳбар ва масъул ходимлари ҳар бир маҳалла кесимида “Ишчи гуруҳлари”га бириктирилди.

Куни кеча тумандаги “Даштобод” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” дастури доирасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида турли мутасадди ташкилотлар вакиллари уйма-уй юриб фуқаролар билан суҳбатлашди. Шу билан бирга, уларнинг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзини ўзгартириш бўйича камчиликлар аниқланиб, муаммолар жойида бартараф этилмоқда.

Ана шундай хайрли ишларга шерик ва елкадош бўлиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда туман Давлат хизматлари маркази ходимлари ҳам халқ хизматига “лаббай” деб Даштободга махсус мобиль хизмат автобуси билан етиб келди.

— Вилоятда давлат хизматларини кўрсатиш бўйича аҳоли билан ишлашнинг маҳаллабай тизимини ташкил этдик, — дейди бошқарма бошлиғи ўринбосари Давронбек Равшанбеков. — Ушбу тизимнинг афзалликлари шундаки, энди ҳар бир маҳаллага ходимларимиз билан бориб, у ерда тадбиркорлик муҳити билан танишиш ва аҳоли бандлигини ошириш мақсадида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларни давлат рўйхатидан ўтказаяпмиз. Шунингдек, “Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш”, “Жисмоний шахсларга СТИР олиш”, “Кадастр паспортини шакллантириш” ва “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш” каби давлат хизматларини сайёр тартибда, уйларига борган ҳолда кўрсатаяпмиз. Қолаверса, давлат хизматларидан фойдаланишда анъанавий усуллар ўрнига, онлайн хизматлардан фойдаланиш бўйича ҳам тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шу куни Давлат хизматлари маркази ходимларининг бир қисми уйма- уй юриб фуқароларга ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб борди. Шунингдек, махсус автобусда фуқаролардан мурожаатлар қабул қилиб, давлат хизматлари кўрсатилди. Шу билан бирга, фуқароларни, айниқса, кам таъминланган оилаларни давлат хизматлари билан боғлиқ муаммолари тўлиқ ўрганиб чиқилиб, бу борадаги вазифалар ижросини таъминлаш аҳоли билан ишлашнинг маҳаллабай тизимида тўлиқ қамраб олинмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси

Фойдали ресурслар