2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ижтимоий тармоқда тарқалган мурожаат сабаб муаммо бартараф этилди

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон тумани Қўрғонча маҳалласи Файзиобод кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг ичимлик суви, электр энергияси таъминотидаги муаммолар, маҳалла аҳолиси фойдаланиб келаётган кўприкнинг носоз аҳволга тушиб қолганлиги бўйича видеомурожаати тарқалган эди.

Жойлардаги муаммоларни ўрганиш, аҳолини қийнаб келаётган масалаларни ҳал этиш, умуман, ҳудудларни комплекс ривожлантиришда фуқароларнинг мурожаатлари муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу мурожаат юзасидан "Ҳудудий электр тармоқлари" акционерлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари Дилшодбек Носиров бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, электр энергияси таъминоти борасидаги камчиликлар жойига бориб ўрганилди ва муаммо зудлик билан бартараф этилди.

Қўрғонча маҳалласи Файзиобод кўчасидаги юзга яқин хонадонда 450 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бугун маҳалла аҳлининг қувончи чексиз. Чунки, Шаҳрихон туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан “Олтин Водий” подстанциясидан 110/10 кВт кучланишдаги фидер юқори қувватли бошқа тармоққа уланди, бутун Қўрғонча қишлоғига хизмат қилаётган иккита трансформатор пункти тўла таъмирланди, эски, яроқсиз ҳолга келиб қолган 20 дона ёғоч устун янги темир-бетон таянчли устунларга алмаштирилиб, 1,2 километр масофага 0,4 кВтли ҳаво тармоғи тортилди.

– Кунига бир неча соатлаб, айниқса, одамлар овқатланадиган, болалар дарс қиладиган вақтларда свет бўлмаслигидан азият чекаётган эдик, – дейди Файзиобод кўчасида яшовчи, меҳнат фахрийси Абдуманноб Исмонов. – Ушбу муаммо юзасидан қилган мурожаатимиз электр таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан жуда қисқа муддатда бартараф этилганидан хурсандмиз. Ўз ишига масъулият билан қараётган мутассаддилардан миннатдормиз. Эътиборга жавобан маҳалламиз аҳли электр энергиясини исроф қилмай, тежаб-тергаб фойдаланади.

“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти, туман, шаҳар электр таъминоти корхоналарида қиш мавсумини беталофат ўтказиш, электр энергияси таъминотида юзага келиши мумкин бўлган носозликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича тузилган штаблар томонидан аҳолининг юқоридаги каби мурожаатлари қабул қилиниб, муаммолар зудлик билан бартараф этилмоқда.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар