2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ёшлар муаммолари ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан иккита муҳим йўналиш: ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш илгари сурилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси, 4 та сектор, Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги,  вазирлик ва ташкилотлар раӽбарлари томонидан «Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтар»га рўйхатга олинган ёшлар билан жойларда учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Навбатдаги учрашув Бўзатов туманида ўтказилди.

Унда дастлаб, рўйхатга олинган ёшлар орасида тадбиркорликка қизиқувчи фуқароларга берилаётган имкониятлар, тумандаги янги иш ўринлари, Ёшлар «1+1» дастурининг аҳамияти, бизнес ғояни амалга ошириш ва ажратилаётган субсидияларнинг янги механизми бўйича интерфаол усулда семинар тренинг ташкил этилди. Шунингдек, кибер жиноятнинг олдини олишга оид видеоролик намойиш этилди.

Учрашувда ёшларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, улар томонидан фикр ва таклифлар билдирилмоқда. Жумладан, ёшлар томонидан бандлик, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит олиш масалалари кўтарилди. Тадбир давомида бандлик масаласи бўйича мурожаат қилган 16 нафар ёш ишга жойлаштирилди.

– Бундай тадбирларнинг ташкил этилиши ёшлар муаммоларининг жойларда ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этади, – дейди “Қушхонатоғ” овул фуқаролар йиғинидан Кунсулув Қутлимуратова. –Менинг мурожаатим ижобий ҳал этилиб, тумандаги 3-сонли мактабгача таълим ташкилотига ишга қабул қилинадиган бўлдим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси матбуот хизматининг  маълум қилишича, навбатдаги учрашув режа асосида 3 февраль куни Амударё туманида бўлиб ўтади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар