2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Жиззах вилоятининг энг чекка ҳудудларида яшовчи аҳоли муаммолари ўрганилмоқда

Маҳалла тизими ходимлари томонидан юртдошларимизнинг турмуш фаравонлигини ошириш, уларни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиш борасида жойларда олиб борилаётган ишлар натижасида кўплаб маҳаллалардаги неча йиллик масалаларга тўла ечим топилмоқда, хонадонларга қувонч кириб бормоқда.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Жиззах вилоятининг қатор туманларида аҳоли вакиллари билан ўтказаётган учрашувлар натижаси ўлароқ, уларни қийнаб келаётган муаммолар тизимли равишда ҳал этилмоқда.

Вилоятнинг энг катта ва тоғли ҳудудларидан бири — Бахмал туманидаги “Новқа” ва “Сангзор” фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли вакилларининг билдирган таклифлари асосида мазкур ҳудудлардаги мавжуд ижтимоий муаммоларни бартараф этиш бўйича масъул ходимларга зарур кўрсатмалар берилди. Шу куннинг ўзида “Музбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 21-мактабга олиб борувчи ички йўлга шағал тўшалиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Пахтакор туманидаги олис “Мингчинор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5-мактабда маҳалла фаоллари ва кўчабошилар иштирокида ўтказилган учрашувда билдирилган таклифлар асосида ҳудуддаги С.Раҳимов кўчасининг 0,3 км.лик, Қўнғирот кўчасининг 0,5 км.лик ва Н.Қудратов кўчасининг 0,5 км.лик, жами 1,3 км.лик йўлга шағал тош қопламаси ётқизиш бўйича туман ҳокими ўринбосари ва туман йўл қурилиш бўлими бошлиғига тегишли топшириқлар берилди. 

Шунингдек, турли аҳоли вакиллари билан бўлиб ўтган суҳбатлар давомида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Аниқланган мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналарига ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича туман ҳокимига тегишли кўрсатмалар берилди. 

Вазир ўринбосари Б.Парпиев иштирокида Мирзачўл тумани чегара ҳудудида жойлашган “Янгидала” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли вакиллари билан ўтказилган учрашув натижасида маҳалладаги 8-мактабга олиб борувчи ички йўлларга шағал ётқизилди ва текисланди. Шунингдек, аҳоли мурожаатлари асосида фуқароларга суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди. Фуқаролар томонидан “Автомобилларни ювиш шахобчаси” қуриш учун бўш ер майдони сўраб қилинган мурожаатни туман ҳокимининг тегишли қарори асосида ҳал этиш учун масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Маҳалладаги 8-мактаб ўқитувчилари билан ўтказилган учрашувда мактабни капитал таъмирдан чиқариш ва бу ерга тоза ичимлик суви олиб келиш бўйича таклифлар билдирилди. Вазир ўринбосари мазкур масалаларни тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъкидлаб ўтди. 

Фориш туманидаги “Яссикечув” маҳалласида жойлашган Қорабоғонали қишлоғи аҳолиси билан бўлиб ўтган учрашувда фуқаролар томонидан қишлоқни марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш, эски симёғочларни бетон устунларга алмаштириш, туман марказига олиб борувчи автомобил йўлларини таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳудуддаги 77-мактабга олиб борувчи 4500 метрлик, 78 ва 80-мактабларга олиб борувчи 1000 метрлик тупроқ йўлларга қум-шағал қопламаси тўшалди.

Ишчи гуруҳнинг Зомин туманидаги ўрганишлари давомида ҳудуддаги “Навоий”, “Чорвадор” ва “Туркман” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги аҳоли муаммолари ўрганилди. Шу куннинг ўзида “Чорвадор” маҳалласи “Култепа” қишлоғидаги 12 километр ички йўлларга шағал қопламаси ётқизилди. Шунингдек, қишлоқда электр энергияси таъминотини яхшилиш мақсадида 30 та симёғоч бетон устунларга алмаштирилди, аҳолининг 500 бош чорва моллари юқумли касалликларга қарши эмланди.

Вазир ўринбосари иштирокида туманнинг “Навоий” қишлоқ фуқаролар йиғини “Пешоғор” қишлоғида ўтказилган сайёр қабул давомида туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Унда Аёллар дафтари”га киритилган 4 нафар хотин-қиз “Ёшлик барака чеварлари” тикув цехига ишга жойлаштирилди. Ҳудудда яшовчи фуқаролар — Улбозор Хўжақулова, Озода Тоғаева, Сайёра Усмонова, Ўсар Маматкаримов ва Мамлакат Ҳақбердиеваларга тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитлар ажратилди.

Дўстлик туманидаги ўрганишлар асносида “Қаҳрамон” маҳалласидаги “Темир дафтар”га киритилган 25 нафар фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. “Алишер Навоий” маҳалласидаги 20- мактаб оптик толали интернет тармоғига уланди. “Наврўз” маҳалласидаги 100 та хонадоннинг газ баллонлари янгисига алмаштириб берилди. Маҳалладаги А.Қодирий кўчасининг 400 метрлик қисмига шағал ва тош тўкилиб текисланди. 

Ишчи гуруҳ аъзоларининг Арнасой туманига ташрифи давомида “Бобур” маҳалласида ижара асосида яшовчи ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган Ҳайитгул Норқулованинг ҳолидан хабар олиниб, унинг бир йиллик ижара пули олдиндан тўлаб берилди. Шунингдек, туманнинг “Янгибўстон" маҳалласи Аҳамад Яссавий кўчасида яшовчи  Малика Абдураимованинг хонадонига борилди ҳамда унга ҳам зарур ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.

Вазир ўринбосари Б.Парпиев бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзоларининг Жиззах вилоятининг энг чекка ҳудудларида яшовчи аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси

Фойдали ресурслар