2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Олотликларнинг муаммолари сайёр қабулларда ижобий ечимини топяптими?

Инсон умид билан яшайди. Эртаси бугунидан кўра яхшироқ бўлишини истайди. Муаммосига чора излайди. Ечими топилса қушдай енгил тортади. Зеро, эзгу ниятларнинг ушалиши ҳаётдан ҳузур-ҳаловат топмоқнинг асосидир. Шу нуқтаи назардан энг чекка ҳудудлар, жумладан Олот туманида ҳам ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар томонидан сайёр қабулларнинг ўтказилаётгани айни муддао.

Тадбиркорнинг кўнгли жойига тушди

Анвар Қўлдошев «Ёшботир» маҳалласида яшайди. Тадбиркор. ”Ўзбекистон” хусусий корхонасининг раҳбари. Фаолиятини ривожлантириш, замонавий ғишт ишлаб чиқариш ускунаси харид қилиш мақсадида 2019 йилнинг 5 июнида Хитойдаги корхоналарнинг бири билан шартнома имзолаган эди. Ҳатто хорижий корхона ҳисоб рақамига 30500 АҚШ доллари миқдорида маблағ ҳам ўтказганди.

Аммо пандемия сабаб йўллар ёпилиб қолди. Юкни олиб келиш муаммога айланди.

— Тадбиркорнинг шу масалада кўмаклашишни сўраб қилган мурожаати атрофлича ўрганилди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олот туман Халқ қабулхонаси мудири Саъдулла Ўринов. — Республика Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлиги томонидан Хитой компанияси билан музокаралар ўтказилди. Натижада бу тадбиркоримизнинг муаммосига ечим топилди. 875 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга ошириш эвазига шартнома иловасида кўрсатилган қурилмалар етказиб бериладиган бўлди.

Фуқарога субсидия ажратилди

«Човдур» маҳалласида истиқомат қилувчи Мирали Раҳимов рўзғорим бут бўлсин, деган мақсадни дилига туккан юртдошларимиздан. Ниятинг — йўлдошинг, дейишганича бор.

— Жондор туманида оммавий сайёр қабул ўтказилаётганини эшитиб, тадбирга ошиқдим, — дейди у. — Узоқ йўл босиб борганим зое кетмади.Мендан ёрдамларини аяшмади. Энди рўзғоримдан кўнглим тўқ.

Мирали Раҳимовнинг мурожаатига асосан, Олот туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази унга субсидия асосида иссиқхона қуриб берди.6 миллион 669 минг сўм маблағ эвазига барпо этилган бу иссиқхона оила учун қут-барака манбаига айланмоқда.

Маълумотларга қараганда, Халқ қабулхонаси билан келишилган ҳолда ўтказилган туман сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари жараёнида 369 та мурожаат ижро учун қабул қилинган. Шунинг 78 фоизи қаноатлантирилган.

Дилкорда қанча бола боғчага қамраб олинган?

Дилкор — туманнинг гавжум гўшаларидан. Маҳалла ҳудудида 300 нафардан зиёд мактабгача таълим ёшидаги бола бор. Шуларнинг атиги 52 нафари боғчага қамраб олинган. Улар ҳам қўшни маҳалла ёки туман марказидаги мактабгача таълим муассасасига боришга мажбурлар. Чунки ҳудудда мактабгача таълим ташкилоти йўқ.

2019 йилнинг май ойида вилоят ҳокимининг Олотда ўтказилган сайёр қабулида маҳаллада яшовчи Шарофат Маматова шу муаммога эътиборни қаратганди. Унинг мурожаати ўрганиб чиқилди ва вилоят маҳаллий бюджетидан 2 миллиард 800 миллион сўм ажратилиб, Дилкорда мактабгача таълим муассасаси қурилишига киришилди.

Бир қарашда масала ечимини топгандек. Аммо ишга тушиши кутилаётган муассаса 75 ўринга мўлжалланган. Хўш, дилкорлик кичкинтойларнинг қолганлари-чи? Улар қаерда таълим – тарбия олишади, деган савол туғилади.

Назаримизда, муаммонинг ечими маҳалланинг ўзида. Қанийди, дилкорлик тадбиркору ташаббускор инсонлар ғайрат камарини бойлаб майдонга чиқишса, оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйишса. Бу янги иш ўринлари, қўшимча даромад манбаларининг юзага келишига олиб келарди. Энг муҳими, кичкинтойлар маълум бир билим ва кўникмаларга эга бўлган ҳолда мактабга йўл олишарди. Шундай эмасми?!

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи»

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар