Бухоро вилояти Пешкў тумани “Бобоҳожи” маҳалла фуқаролар йиғини Бобоҳожи қишлоғида яшовчи 6 нафар фуқаро – Гулсун Холиқова, Шахзода Шокирова, Мадина Акрамова, Хатича Остонова, Ғойиббой Низомиддинов, Зухро Нуровалар жорий йилнинг май ойидан буён 60 килодан топширган пилла пулларини ололмай келаётган эди.
Мазкур масалада фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Пешкў туманидаги Халқ қабулхонасига мурожаат қилди. Мурожаат халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди. Натижада ҳар бир фуқарога 950 минг сўмдан нақд пуллари олиб берилди.
– Туман Халқ қабулхонасига фуқаролар томонидан жами 915 та мурожаатлар келиб тушган, – дейди Халқ қабулхонаси мудири Ҳабиб Раҳмонов. – Шундан 786 таси (88.4 %) қаноатлантирилган. 103 тасига тушунтириш берилган. Қолган 26 та мурожаат кўриб чиқиш жараёнида.
– Аллаёр қишлоғидаги 25-сонли мактабгача таълим ташкилоти асосий йўл ёқасида қурилган, – дейди туманнинг Навоий МФЙ Аллаёр қишлоғида яшовчи фуқаро Умар Ёдгоров. – У ердан машиналар юқори тезликда ҳаракатланади. Бу болалар соғлиги учун хавфли. Мазкур масалада халқ қабулхонасига мурожаат қилгандим. Мурожаатим ижобий ечим топди. Болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сунъий нотекислик ва йўл белгилари қўйилди.
– Туман ободонлаштириш бошқармасида ишлаб келаётгандим, – дейди туманнинг Ибн Сино МФЙ Авдени қишлоғида яшовчи фуқаро Дилфуза Давронова. – Касал бўлиб касаллик варақаси очтириб касалхонада даволандим. Соғайиб ишга чиқганимдан кейин мени асоссиз равишда ишдан бўшатишди. Норози бўлиб халқ қабулхонасига мурожаат қилгандим. Мурожаатим шу куннинг ўзида виртуал тизимга киритилиб, туман прокуратурасига юборилган. Шундан сўнг туман ободонлаштириш бошқармасига, ўз ишимга тикландим. Мурожаатим ижобий ҳал этилганидан хурсандман.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |