2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабул ўтказиш амалиёти одамлар мушкулини осон қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғи асосан Олий суд раҳабрияти ҳам жойларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Олий суд раисининг ўринбосарлари Икром Муслимов ва Бахтиёр Исаков Тошкент шаҳрида ўтказган сайёр қабуллари давомида 232 нафар фуқарони қабул қилди.

Фуқаролар мурожаатларининг 120 таси жиноят, 72 таси фуқаролик, 29 таси маъмурий, 11 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга тааллуқли бўлди.  

Шундан 79 нафар фуқаронинг оғзаки мурожаати, 153 нафар  фуқаронинг ёзма мурожаати қабул қилинди. Айрим мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 105 мурожаат қаноатлантирилиб, жойида ижобий ҳал этилди.

Юзга яқин аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида хал қилиш учун қабул қилинди. Уларнинг 47 таси қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатларига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

Туман судларига кўриб чиқиш учун ўтказилган ишлар натижаларига тўхталадиган бўлсак, Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди томонидан 9, Юнусобод тумани суди томонидан 2, Яшнобод тумани суди томонидан 2 , Сирғали тумани суди томонидан 11, Чилонзор тумани суди томонидан 4, Яккасарой тумани суди томонидан 1, Шайхонтоҳур тумани суди томонидан 6, Учтепа тумани суди томонидан 15, Бектемир тумани суди томонидан 1, жами 51 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди.  

Шунингдек, 7 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилди. Уларнинг аризаси қаноатлантирилиб, маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.

Албатта, бу рақамлар замирида инсон тақдири, унинг муаммодан қутилиб, оиласига бағрига қайтиши, оилалардаги хурсандчилик, миннатдорлик, жамиятдан розилик каби катта маъно-мазмун мужассам.  

Шу маънода сайёр қабул ўтказиш амалиёти мурожаатини қаерга йўллашни билмай қийналаётган кишилар учун айни муддао бўлаётгани, одамлар мушкулини осон қилаётгани билан аҳамиятга молик.    

Қабулдан сўнг фуқаролар тадбир ташкилотчиларидан,  Президентимиздан миннатдор бўлаётгани бежиз эмас.  

Бундай хайрли ишлар давом эттирилади.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар