2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янгиликлар
11 Февраль 2021Янгиликлар

150 нафар бағдодлик ёшларга ер майдони берилди

Фарғона вилояти Бағдод туманида “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган 150 нафар ёшлар ҳамда меҳнат мигрантларига 12 сотихдан экин ер майдони ажратиб берилди.

10 Февраль 2021Янгиликлар

670 та кўп квартирали уйни иссиқлик билан таъминлаш ҳолати яхшиланади

Ҳозир мамлакатимиздаги 37 минг 402 та кўп квартирали уйнинг 34 минг 894 тасини 4 минг 430 та ширкат бошқармоқда. 2 минг 378 та уйда эса ўзини-ўзини бошқараш тизими йўлга қўйилган.

9 Февраль 2021Янгиликлар

Ўзбекнинг дил, ори Ҳазрат Навоий

Адиблар хиёбонида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган тантанали тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, талаба ва ўқувчилар, ижодий ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.

8 Февраль 2021Янгиликлар

Янгийўл шаҳрида ёшларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

Жорий йил сектор раҳбарларининг жойларда ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, провардида зарур ечим топиш анъанага айланди. Хусусан, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида ҳам бўлиб ўтган очиқ мулоқот амалий натижаларга бой бўлди.

7 Февраль 2021Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган мурожаат сабаб муаммо бартараф этилди

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон тумани Қўрғонча маҳалласи Файзиобод кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг ичимлик суви, электр энергияси таъминотидаги муаммолар, маҳалла аҳолиси фойдаланиб келаётган кўприкнинг носоз аҳволга тушиб қолганлиги бўйича видеомурожаати тарқалган эди.

6 Февраль 2021Янгиликлар

Ёшларга деҳқончилик қилиш учун ер бериляпти, улар ернинг “тили”ни топса бўлгани

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида айни йўналишда бир қатор топшириқлар берилган эди.

5 Февраль 2021Янгиликлар

Энг катта мақсадимиз – ёшларни иш билан таъминлаш, “Маҳаллабай” ўсиш нуқталарини белгилаб, камбағалликни қисқартиришдир

Президент Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида 4 февраль куни Фарғона вилоятига келди.

4 Февраль 2021Янгиликлар

Аҳоли муаммолари бартараф этилмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов воҳанинг энг олис, чекка, кўп миллатли ва чегара ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганди.

3 Февраль 2021Янгиликлар

Президент ташрифидан сўнг Арабхона “Обод маҳалла” давлат дастури асосида кўркам қиёфа касб этмоқда

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, “Маҳаллабай” ишни ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари томонидан Бухоро вилояти бўйича энг чекка ва олис ҳудудлар ўрганилди.

2 Февраль 2021Янгиликлар

"Маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича Фарғона тажрибаси яратилади

Президентимиз барча даражадаги раҳбарларга фаолияти давомида энг қуйи тизим – маҳалладаги аниқ ҳолатни ўрганишни муҳим вазифа сифатида белгилаб бераётгани бежиз эмас.

Фойдали ресурслар