Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида туман ҳокими Илҳом Аброров эҳтиёжманд оилалар вакиллари ва уларнинг фарзандлари билан учрашди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Бўзатов туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ва муаммоларга ечим топиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш мақсадида сўнгги йилларда бир қатор давлат дастурлари амалга оширилди. Электрон тизимлар жорий этилди, хонадонбай патронаж хизматлари ташкил қилинди.
Маълумки, ғўза парвариши бўйича 1 июлдан 31 августгача “Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор 60 кунлик” эълон қилинган. Бу борада Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги “Машад соҳибкори” фермер хўжалигида намунали иш ташкил этилмоқда.
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги Омонхона маҳалласида тумандаги маҳаллалар “еттилиги” ва соҳага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида аҳоли турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириб, ишсизликни камайтириш, ҳудудларнинг инфратузилмасини яхшилаш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Ёшларнинг саволи ҳам, масаласи ҳам кўп бўлади. Шунинг учун Данғарада туман раҳбарлари улар билан қишлоқ, маҳалла, корхоналарда мунтазам учрашиб туради.
Бухорода Маҳаллани қўллаб-қувватлаш шаҳар кенгашининг 1-ярим йиллик якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар жиноятчилик ҳамда уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Бухорода қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов вилоят ва туман даражасидаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда ҳудудий фермерлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказди.
Урганч шаҳридаги IT-Парк биносида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг тадбиркорлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов саноат ривожи ва хусусий сектор салоҳияти билан танишиш мақсадида Сирдарё туманига ташриф буюрди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | Тошкент шаҳри |
| Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлари | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хоразм вилояти |
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |