2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янгиликлар

Кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашув

Жорий йилнинг 19 март куни Президентимизнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувида ушбу соҳа ривожи йўлида бизнес эгалари учун алоҳида енгилликлар ва имкониятлар берилиши ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида жойларда раҳбарлар билан юзма-юз учрашувлар ташкил этилиш белгиланган эди.

Тадбиркорлар муаммолари назоратда

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиёт ҳажмининг ярмидан кўпи, саноат ва экспортнинг учдан бир қисми айнан кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳиссасига тўғри келмоқда. Мазкур йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, зарур шароитлар яратиш мақсадида улар иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

“Долзарб бир ойлик” доирасида аҳоли муаммолари ўз ечимини топди

Мамлакатимизда “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги доирасида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, ҳаёти фаровонлигини ошириш мақсадида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, қатор вазирлик ва идора раҳбарлари, масъул вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттирди.

Кадастрлар палатаси аҳоли муаммоларини ўрганмоқда

Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Валиев бошчилигида сайёр қабул ташкил этилди.

Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди

Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда экспорт билан шуғулланувчи корхоналар вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мурожаатлар ўз вақтида ҳал этилмоқда

Энергетика вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳоким ижод мактабида бўлди

Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 19 февралдаги таклифига асосан Гулистон шаҳрида қурилиб фойдаланишга топширилган Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида ўқиётган ўқувчилар билан учрашди. Ушбу учрашувда вилоят раҳбари мактабда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ўқувчиларнинг билимларига баҳо берди.

Судьялар олий кенгаши раиси Сурхондарёда

Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров Сурхондарё вилоятида очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Навоий вилояти солиқ бошқармаси ташаббуси билан Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Хатирчи туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди.

Кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда

Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Чирчиқ шаҳрида тадбиркорлар ва экспортёрлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Онлайн тарзда ташкил этилган тадбирда шаҳар-туманлардан 300 нафардан ортиқ маҳаллий тадбиркорлар, мутасаддилар қатнашиб, ўзларининг муаммо, таклиф ваташаббусларини билдирди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар