Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янгиликлар

Оролбўйида «маҳалла еттилиги» учун семинарлар ташкил этилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида Давлат бошқаруви, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш, Ички ишлар вазирлиги академиялари, Жамоат хавфсизлиги университети, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан маҳаллаларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, жиноятчиликни камайтириш мавзусида ўқув-амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

Мурожаатлар 13 фоизга кўпайган

Ҳа, шундай. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига жорий йилнинг биринчи ярмида Самарқанд вилояти аҳолисидан 68,8 мингта мурожаатлар келиб тушган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга кўп.

Аниқланган камчиликлар жойида ҳал этилади

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, экспорт прогнози ва инвестиция дастурлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда.

Бўш иш жойлари ярмаркаси ўтказилди

Бойсун туманида ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 22 та ташкилот ва корхона 221 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Халқ дарди билан яшаш, халққа хизмат қилиш – энг асосий вазифамиз!” шиори остида ўрганишлар таҳлили ва устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Оролбўйида юзлаб аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда

Президент Халқ қабулхонаси бошчилигидаги вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат Республика ишчи гуруҳининг Қорақалпоғистондаги фаолияти давомида мурожаатлар таҳлили асосида тизимли масалалар аниқланиб, ҳал қилиняпти.

Мурожаатлар жойида ҳал этилди

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги Балиқкўл маҳалласида турли масалалар бўйича вилоят ҳокими номига мурожаат қилган фуқаролар қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда икки нафар фуқаро оқланди

Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Олий суд раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирокида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлариИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Суғурта товонини қоплашИшонч телефони20 Июнь 202421 Июнь 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси

Фойдали ресурслар