Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Томорқа – камбағалликни қисқартиришнинг муҳим манбаи

Бу йилги коронавирус пандемияси давридаги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб Жиззах вилояти аҳоли томорқаларида май-июнь ойларида тўқсонбости ва эртаги экинлардан бўшаган 10 минг 56 гектарга такрорий экинлар экилди.

Янгиобод туманининг Баландчақир маҳалласидаги бири саксондан ошиб, бири саксонни қоралаб қўша қараётган Даврон ота Норматов ҳамда Муяссар она Қосимованинг томорқасида зироатнинг барча тури етиштирилади. 

 

— 17 сотих томорқамизнинг 6 сотихи картошка, 2 сотихи иссиқхона, 1 сотихида саримсоқ пиёз, 84 туп ток, 50 туп мевали дарахт, қулупнай, лавлаги, сабзи, кўкатлар экилган, — дейди хонадон соҳиби Даврон ота. – Эртаги экинларнинг ўрнига кечкисини экдик. Кексаликда томорқада ишлашнинг ҳам гашти бор. Бекор ўтиролмаймиз. Айниқса, карантин даврида зерикишга вақт йўқ. Суягимиз меҳнатда қотган. Оила эҳтиёжи учун барча зароат тури томорқадан чиқди. Ошиқчасини бозорга чиқарамиз. 

 

photo_2020-07-14_17-51-43.jpg

 

Эндиликда томорқадан самарали фойдаланаётган бундай оилалар барча маҳаллаларда кўпайиб бораётир. Кейинги йилларда вилоятда томорқадан фойдаланишга бўлган муносабат тубдан ўзгармоқда. 

 

Ўтган йили тўқсонбости усулида 2020 йил ҳосили учун 2,6 минг гектарга, 2019 йилга нисбатан 57 фоиз кўп, экин экилган эди. Ундан 44 минг тонна маҳсулот етиштирилди. Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидан маълум қилишича, бу йил тўқсонбости экинлар экиш ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ортган. Умумий майдони 9 минг гектардан ошган.

 

Энг камида уч марта ҳосил олиш учун соҳада ишни тизимли йўлга қўйишга эътибор қаратилаётир. Натижада бирор хонадонда томорқанинг қаровсиз қолишига йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда. 

 

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, “Томорқа хизмати” МЧЖ ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун жами 85,1 миллиард сўм маблағ ажратилди. 

 

Туманларда ташкил этилган “Томорқа хизмати” МЧЖлар томонидан экин экиш учун 6, 5 тоннадан зиёд маъдан ўғитлар, 576 килограмм уруғлик, 396 минг 368 дона сабзавот ва мевали дарахт кўчатлари етказиб берилди. Аҳоли хонадонларида 502 та ихчам иссиқхоналар қуришга кўмак берилди. 

 

Натижада 2020 йил баҳорида 178,6 мингдан зиёд томорқа эгалари томонидан 17,7 минг гектар эртаги экин экилди. Жумладан, 73 гектар майдонга картошка, 5 минг 180 гектарга сабзавот, 140 гектарга полиз, 1 минг 120 гектарга дуккакли ва мойли экинлар, 2 минг 843 гектарга бошқа экинлар ҳосили етиштирилди.

 

– Барча туман ва қишлоқларда ”Бир маҳалла – бир маҳсулот тамойили” асосида фаолият кўрсатаётган ҳудудлар сони кундан-кунга кўпайиб бораётир, – дейди вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Қудрат Ўрозалиев. – Жумладан, Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Фориш туманларида помидор, бодринг, булғор қалампири, редиска, қулупнай, лимон, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл каби туманларда полиз етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу туманлар томорқа эгасига ҳам уни бозор ва четга етказиб берувчи харидор тадбиркорларга ҳам қўл келмоқда.

 

Аҳоли турмуш даражасини ошириш ва уларни камбағалликдан чиқаришда томорқадан самарали фойдаланишнинг ўрни ғоят муҳимлиги исбот талаб этмайдиган ҳақиқат. Айниқса, бу соҳанинг коронавирус пандемияси шароитида аҳоли даромадлари кескин камайиб кетишининг олдини олишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. 

15.07.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область

полезные ресурсы