Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Фарғонада ёшлар бандлиги масаласи қандай ҳал этилмоқда?

Бугунги коронавирус пандемияси шароитида жойларда аҳоли бандлиги ва даромадларини таъминлаш ҳар қандай даражадаги мутасаддилар олдида турган энг долзарб вазифалардан бири бўлиб турибди.

Айниқса, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка ва самарали бандлик шаклларига жалб этиш жойлардаги Президент Халқ қабулхоналари, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли масъул идоралар фаолиятида пировард йўналишга айланиб улгурган.

 

Бу соҳада Фарғона вилоятида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилган, самарали натижаларга эришилган.

 

Жумладан, Фарғона вилоятида 2019 йил якунлари бўйича жами 49 168 нафар ишсиз ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, 2020 йилнинг январь-май ойларида 28 мингга яқини, яъни 56% ишсиз ёшлар бандлиги таъминланган. Улардан: 7 900 нафари 1-сектор ҳиссасига, 7 041 – 2-секторга, 7 017 – 3-секторга, 5 857 – 4-секторга тўғри келади.

 

photo5389060067074092476.jpg

 

photo5389060067074092486.jpg

 

Ўз навбатида ишсиз ёшлар қуйидаги соҳаларга жалб этилди. Тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш - 5 405 нафар ёш йигит-қизлар. Улардан 982 нафари тадбиркорликка йўналтирилиб, 38 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. 1693 нафари – текстиль корхоналарида, 1516 нафари - хусусий секторда (МЧЖ, ЯТТ ташкил этилди), 1214 нафари - бошқа меҳнат турлари, яъни нонвойлик, чилангарлик, сартарошлик, косибчилик, ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда бандлиги таъминланди.

 

Бундан ташқари, вилоятдаги 963 нафар ишсиз ёшлар - қурилиш соҳасига, 5173 – турли давлат ташкилот ва корхоналарига ҳамда 4 307 нафари - жамоатчилик асосида тури ишларга жалб этилган.

 

Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашда «Ҳар бир ёшга – бир гектар» дастури ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, вилоятнинг 11 854 нафар ёшлари қишлоқ хўжалиги соҳасига йўналтирилиб, 2 643 нафарига 10-30 сотихдан ер ажратиб берилди, жами 1 128 гектар. Шулардан 522 гектари адир ва текисликлардан, 606 гектари эса боғлар орасидан. Ушбу ажратилган ер майдонларининг 72 га - картошка, 172 - сабзавот, 189 га - полиз, 103 га - дуккакли, 345 га – мевали дарахтлар, 195 га – тут ва узум, 52 га - мойли экинлар экилди.

 

 

far_onada_yeshlar_bandligi_masalasi_anday_al_etilmo_da.jpg

 

photo5389060067074092480.jpg

 

Пандемия сабабли хориждан қайтиб келган ёшларни ҳам иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил бошида Фарғона вилоятида хорижга чиқиб кетганларнинг сони жами 58 316 кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда 7 902 киши қайтиб келган. Шулардан 4 699 нафари ўтган давр мобайнида ишга жойлаштирилди. Хусусан, 1 100 нафари – қишлоқ хўжалиги соҳасига, 380 нафари – хизмат кўрсатиш соҳасига, 219 нафари – жамоатчилик ишларига ва 3 000 нафари – қурилиш соҳасига жалб этилган.

 

Бу борадаги ишлар Президент Халқ қабулхоналари, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган манзилли режалар асосида изчил давом эттирилмоқда.

05.06.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область

полезные ресурсы