Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Федерация ва унинг ҳудудий бўлинмаларига фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар таҳлил этилди...

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмаларига 2020 йилнинг 1-чорагида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 2388 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 1469 таси оғзаки, 536 таси ёзма, 383 таси эса электрон шаклда юборилган.

Ушбу Федерацияга келиб тушган 383 та электрон мурожаатнинг 289 таси “Президентга мурожаат портали”, 89 таси ягона Давлат интерактив портали орқали Бош прокуратура томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун йўлланган.

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 2220 таси яъни, 93,0 % ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 2 934 044 941 (икки миллиард тўққиз юз ўттиз тўрт миллион қирқ тўрт минг тўққиз юз қирқ бир) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди. (Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 150 346 103 (бир миллиард бир юз эллик миллион уч юз қирқ олти минг бир юз уч) сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган )

Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан, истеъмолчилардан тушган 8 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 158 944 266 (бир юз эллик саккиз миллион тўққиз юз қирқ тўрт минг икки юз олтмиш олти) сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Бундан ташқари, Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан, истеъмолчилардан тушган жами 19 та мурожаат юзасидан уларнинг қонуний манфаатларини кўзлаб, назорат органларига тегишли мурожаатлар йўлланиб, ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига 10 000 000 (ўн миллион) сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди

2020 йилнинг 1-чораги давомида Федерация ва унинг ҳудудий бўлинмаларига фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг 813 таси (34,0%) савдо соҳасига, 270 таси (11,3%) газ таъминоти соҳасига, 335 таси (14,0%) электр таъминоти соҳасига, 138 таси (5,8%) сув таъминоти соҳасига, 141 таси (5,9%) коммунал хизмат соҳасига, 18 таси (0,8%) соғлиқни сақлаш соҳасига, 77 таси (3,2%) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 41 таси (1,7%) транспорт соҳасига, 81 таси (3,4%) алоқа (ва интернет) соҳасига, 459 таси (19,2%) эса бошқа соҳаларга тўғри келишини кўришимиз мумкин.

Федерация тизимида ташкил қилинган 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефонига фуқаролар томонидан ҳисобот даврида жами 874 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб ушбу мурожаатларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши натижасида 820 таси ижобий ҳал этилишига эришилди.

Мазкур ижобий ҳал қилинган мурожаатлар натижасида 1 596 803 166 (бир миллиард беш юз тўқсон олти миллион саккиз юз уч минг бир юз олтмиш олти) сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига ундирилган.

Бугунги кунда фуқароларимизга янада қулайлик яратиш мақсадида уларнинг тегишли мурожаатлари Федерация тизимида ташкил қилинган 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефони, Федерациянинг виртуал қабулхонаси, Бош прокуратуранинг электрон дастури (crm.trask.uz) ҳамда Президентга мурожаат портали орқали қабул қилиб келинмоқда.

19.04.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы