Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Вазирлар ҳам энди уйма-уй юриб, аҳоли муаммосини ҳал этиши белгиланди

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида эндиликда Халқ қабулхоналари ва секторлар раҳбарларининг аҳоли муаммолари билан ишлаши янги стратегия ва тизим асосида ташкил этилмоқда.

Бунда аҳоли билан мулоқот янгича ёндашув – давлат идораларининг бевосита биринчи раҳбарлари энг оғир, энг чекка, энг олис ҳудудларга чиққан ҳолда, маҳаллама-маҳалла, қишлоқма-қишлоқ, кўчама-кўча, уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш асосида ташкил этишга киришилди.

 

Дастлаб Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги “Маданият ва истироҳат боғи”да ташкил қилинган оммавий қабулда Президент Администрацияси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Адлия, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Президентимизнинг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхоналари масъуллари, вилоятдаги секторлар раҳбарлари мурожаатчиларни қабул қилиб, уларни қийнаётган муаммоларга ечим излади.

 

Оммавий қабулларни кузатар эканмиз, давлат солиқ қўмитаси раиси, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирлари қабулида узундан узоқ навбатлар ҳосил бўлганини кўрдик. Бу ўз ўзидан мурожаатларнинг асосий қисми айнан мазкур йўналишларга тегишли эканидан далолат беради.Қўшилган қиймат солиғи, ўзгарган солиқ ставкалари, тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзлар, шу ва шу каби вазиятларда тушунмовчиликларга дуч келаётган фуқаролар Давлат солиқ қўмитаси раиси билан бевосита мулоқотда бўлишди.

 

photo_2019-07-30_13-47-06.jpg

 

Асли хоразмлик Қизларбиби Алиева ҳам соғлиқни сақлаш вазири қабулида ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилди. Бу аёл лабаратория ҳамшираси бўлиб, бир неча йил Хоразм вилоятида ишлаган. Доимий яшаш учун Оҳангарон туманига кўчиб келганидан бери иш сўраб кирмаган тиббиёт муассасаси қолмаган.

 

Оммавий қабулдаги аҳоли саломатлиги билан боғлиқ мурожаатларнинг асосий қисми тиббиёт муассасаларида даволаниш йўлланмаларини олишдаги муаммолар билан боғлиқ.

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш, паспорт-виза, ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятлар, собиқ ички ишлар органлари ходимларини ишга қайта тиклаш ва ички ишлар органларига ишга кириш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳамда маиший масалаларига оид мурожаатлар Ички ишлар вазири қабулида муҳокама этилди.

 

photo_2019-07-30_13-47-08.jpg

 

Қабул жараёнида аниқланган муаммоларни жойида ечиш чоралари кўрилиб, ҳал этилиши вақт талаб этадиган ҳолатлардагина аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олиниб, ушбу ҳақда аҳоли билан зарур тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

Оҳангарон шаҳридаги “Маданият ва истироҳат боғи”да ташкил қилинган оммавий қабулдан сўнг аҳоли муаммоларини ўрганишда секторлар раҳбарлари Оҳангароннинг энг узоқ-олис, чекка ҳудудларига бўлиниб, бевосита жойларга чиқиб, қабуллар ўтказди. “Телов” маҳалла фуқаролар йиғини Оҳангарон шаҳридан қарийб 30 км. узоқда жойлашган. Бош прокурор ва вилоят прокурори мазкур ҳудудда аҳоли билан юзма юз, очиқ мулоқот ўтказди.

 

Телов қишлоғининг Қизилой маҳалласи раиси масъулларга учта масалани ҳал қилиш бўйича мурожаат қилди. Булар – ичимлик сувини яхшилаш, электр таъминотидаги узилишларга барҳам бериш, хусусан, 1960-йилда қурилган трансформаторни янгилаш ҳамда қишлоқ врачлик пунктининг ўз ўрнига қайтарилишига оид масалалар. Маҳалла раисининг уч мурожаати ҳам асосли экани айтилиб, улар бирма-бир ҳал қилинадиган бўлди.

 

photo_2019-07-30_13-47-10.jpg

 

Абдумажид Алиқулов ўз мурожаатида ҳудуддаги 9 маҳаллага мўлжалланган ягона масжид таъмирталаб эканини, янги масжид қуриш учун жой муаммо бўлиб келаётганини айтди. Муаммо ўрганилгач, мазкур ҳудудда яна бир масжид қуриш учун жой ажратиладиган бўлди.

 

Санам маҳалласи аҳлини кўп йилдан бери мактабгача таълим муассасаси йўқлиги қийнаб келади. Маҳалла аҳли мазкур ҳудудда боғча ташкил этишда амалий ёрдам сўради. Ваҳоланки, биргина шу маҳалланинг ўзида боғча ёшидаги 300 нафардан зиёд бола бор. Бу масала ҳам ижобий ҳал этиладиган бўлди.

 

Теловга иш билан келган бекободлик Нўмонжон Деҳқонбоев оммавий қабул хабарини эшитиб, мутасаддиларга кредит масаласида мурожаат қилди. Олти йилдан бери тадбиркорлик қилиб келаётган Нўмонжон аканинг айтишича, у 2017 йилда Бекобод шаҳридаги Қишлоқ Қурилиш Банк филиали билан сутни қайта ишлаш ҳамда тикув цехи ташкил қилиш бўйича лойиҳасини молиялаштириш учун 750 миллион сўмлик кредит шартномасини имзолаган.Аммо банк кредитнинг фақат 100 миллион сўмини берган, холос. Қолган 600 миллион сўм бедарак кетган. Нўмонжон Деҳқонбоевни шунча вақтдан бери қийнаб келган муаммога Телов қишлоғидаги очиқ мулоқотда ечим топилди.

 

photo_2019-07-30_13-47-13.jpg

 

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Оҳангарон туманининг энг чекка қишлоқларидан бири – Гулободда оммавий қабул ўтказди.

 

Аҳоли қишлоқда мактабгача таълим муассасаси йўқлигидан қийналади. Айни вақтда бу ҳудудда 187 нафар боғча ёшидаги болалар мавжуд. Улар мактабгача таълимга қамраб олинса, 150 дан ортиқ аёллар ўз меҳнат фаолиятларини давом эттиришлари мумкин.

 

Қабулда ижтимоий инфратузилмалар боғлиқ муаммони тегишли вазирлик ва идораларга етказилиши ва аниқ ечим ҳақида тез кунларда туман мутасаддиларига топшириқ берилиши ҳақида айтилди.

 

Шунингдек, ноҳақ айбловлар билан ички ишлар тизимидан четлаштирилган собиқ ходимларни ишга қайтиш масаласидаги мурожаатлар ҳам кўриб чиқилди ва 5 нафар ходим қайта ишга тикланди.

 

Оҳангарон туманининг Шодмалик маҳалласида Олий суд раисининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Суд-ҳуқуқ тизимига оид 20 дан ортиқ мурожаатлар юзасидан назорат ўрнатилиши қайд этилди ва 21 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 

Тошкент вилоятида ўтказилган оммавий қабулларда суд-ҳуқуқ масалаларида ҳам қатор мурожаатлар бўлган эди. Мазкур мурожаатларни ўрганиб чиқилиши натижасида Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар суди 12 нафар маҳкумни суд залидан озод қилиш бўйича қарор қабул қилди. Президент Халқ қабулхоналарига мурожаатлари натижасида ўз ҳаётини ўнглаб олиши учун яна бир бор имкон берилган бу инсонлар ва оила аъзоларининг ҳаётга, яшашга бўлган ишончлари янада мустаҳкам бўлди.

 

Оҳангарон шаҳрида ўтказилган оммавий қабулда 427 та мурожаат келиб тушди. Бундан Олий судга 152 мурожаат, Бош прокуратурага - 105 та, Ички ишлар вазирлигига - 67 та, Адлия вазирлигига - 26 та, Соғлиқни сақлаш вазирлигига - 23 та, Бандликка кўмаклашиш марказига - 16 та, Давлат солиқ қўмитасига - 14 та, Ер ресурслари кадастр қўмитасига - 13 та, Марказий банкка - 11 та масала келиб тушди.

 

Бундан ташқари, қишлоқма-қишлоқ юриб ўтказилган қабуллар жараёнида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Телов қишлоғида 32 фуқарони қабул қилиб, улар кўтарган масалалардан 20 тасини жойида ҳал этди.

 

Ички ишлар вазири, Олий суд раиси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Шодмалик қишлоғида 35 нафар, “Гулобод” қишлоғида 29 нафар фуқароларни қабул қилиб, жами келиб тушган 42 та масалани жойида ҳал қилди.

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси ва Соғлиқни сақлаш вазири Марказий қўрғон ҳудуди “Увак” қишлоғида 29 нафар фуқаронинг мурожаатини кўриб чиқиб, уларда кўтарилган 30 дан зиёд масаланинг 15 тасини жойида қаноатлантирди.

 

Судлар томонидан Оҳангарон шаҳри маҳаллалари ва қишлоқларида ўтказилган оммавий қабуллар натижасида 95 нафар фуқаро суд залидан озод қилинди, 10 нафар жазо ўтаётган шахснинг жазосини енгилроғига алмаштирилиб, жазони ўташ жойларидан озод қилинди.

 

Қабуллар жараёнида фуқаролар томонидан асосан ишга қайта тиклаш, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг доимий рўйхатга қўйиш, бузиб ташланган уй-жойи учун компенсация тўлаш, жазо муддатини ўтаётган шахсларни афв этиш, суд қарорлари устидан норозилик, уй-жой ажратиш ва моддий ёрдам кўрсатиш каби масалалар кўтарилди.

 

Қабуллар жараёнида жами 552 та мурожаат келиб тушди, улардан 184 таси (33%) жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

 

ЎзА

30.07.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область

полезные ресурсы