Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сайёр қабул: Кимдир ер жойли, яна кимдир ишли бўлди

Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Азамат Бозоров Нурота тумани халқининг мурожаатларини ўрганиб, айрим муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Халқ билан мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими Жўрабек Мавлонов, Нурота тумани ҳокими Умарбек Халилов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нурота туманидаги Халқ қабулхонаси бошлиғи Шермат Ахатов, вилоят ташкилотлари мутасаддилари ва тумандаги давлат органлари раҳбарлари иштирок этиб, ҳар бир кўтарилган муаммоларга амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, учрашувда 153 нафар нуроталик фуқаро ўзларини қийнаб келаётган турли масалаларни муҳокамага қўйди. Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан 32 та мурожаат йўлланиб, 4 та масала жойида ҳал этилди. 2 та масала юзасидан ҳуқуқий тушунча берилди. Қолган 26 та мурожаат тегишлилиги бўйича мутасаддилар зиммасига юклатилиб, ижросини қисқа фурсатда таъминлаш учун қатъий назоратга олинди.

 

– Жорий йилда Хатирчи тиббиёт коллежини тугаллаб, Нурота туман тиббиёт бирлашмасига ҳамшира сифатида ишга кирмоқчи эдим, – дейди нуроталик Шоҳсанам Зиёдуллаева. – Лекин номаълум сабабларга кўра, мени коллеж битирувчиси, ёш мутахассис сифатида ишга қабул қилишда муаммолар юзага келди. Сайёр қабулда мени ишга жойлаштиришда амалий ёрдам сўраб раҳбарларга мурожаат қилдим. Натижада туман тиббиёт бирлашмаси номига ёзган аризам шу ернинг ўзида қабул қилиниб, туман ҳокими назоратига олинди. Энди мен ҳам ҳамширалик вазифасида иш бошлайман.

 

Нурота туманида яшовчи Рухия ая Ботирова тақдир тақозоси билан қабристонга яқин ҳудудда ҳовли солган. Пешонасида бор экан оламдан ўтган фарзандларини ана шу ҳовлиси ёнидаги манзилга жойлаштирди. Лекин йиллар ўтиб, қарилик аломатими ҳар лаҳза супасидан кўзи шу қабристонга тушса, фарзандлари ёдига тушиб, юрак бағри қон бўлади. Бошқа жойга кўчиб уй қилай деса на мадори, на имконияти бор. Сайёр қабулда онахоннинг кўп йиллик дардига ечим топилди. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан туманнинг бошқа ҳудудидан янгидан ҳовли қуриш учун 12 сотихли ер жой ажратилди. Ҳамда эски ҳовлини бузиб, зарур буюмларни кўчириш учун махсус техника бириктириладиган бўлди.

 

– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган бешта ташаббус бўйича туманимиз тиббиёт бирлашмасининг кутубхонаси туман ҳокимининг амалий сайъ-ҳаракати билан янада бойитилди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нурота туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич ташкилоти етакчиси Зарина Амонбоева. – Сайёр қабулда мазкур кутубхонамизни янада кенгайтириш пировардида муассасамиз ходимларининг китобхонлик маданиятини юксалтириш, билим савиясини янада оширишга эришиш борасида таклифимни билдирдим. Шунингдек, айни пайтда ойлик маошим камлиги сабаб оилавий тўкинлигимни таъминлаш мақсадида мазкур кутубхонага штат асосида меҳнат қонунчилигига биноан ишга қабул қилишда амалий ёрдам сўрадим. Мутасаддилар мурожаатимни қабул давомида муҳокама қилиб, ижобий ҳал этди. Мен бундан беҳад миннатдорман.

 

Сайёр қабулда ногиронлиги бор фуқароларнинг 2 нафарига ногиронлик аравачаси ва 2 та эшитиш мосламаси, 15 та эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқатлар жамланмаси берилди. Учрашувда иштирок этган аҳолига 100 дона китоблар тарқатилди.

 

 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА

29.07.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область

полезные ресурсы