Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сўхлик ёшлар олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилинадиган бўлди

Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди ҳисобланган, 76 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Сўх туманида вилоят сектор раҳбарлари томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабул ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган ва кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

 

Қабул жараёнида барча вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, прокуратура, ИИБ ва суд органлари ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирок этди.

 

Қабулда 254 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан бевосита сектор раҳбарларига 162 та мурожаат келиб тушди. Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг 28 та ичимлик суви ва суғориш тизимида сув таъминоти, 16 та ички йўлларни таъмирлаш, 20 та қурилиш ишларини олиб бориш, 10 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти ва уларнинг моддий-техника базаси масаласида, 8 та уй-жой, 4 та моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалаларда мурожаатлари кўриб чиқилди.

 

photo_2019-07-25_10-51-03.jpg

 

Ўтказилган қабул натижалари бўйича 25 нафар мурожаатчиларнинг масаласи жойида ижобий ҳал этилди, 19 нафар мурожаатчиларга тушунтириш берилди.

 

Қабул давомида келиб тушган мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда Сўх тумани аҳолисини ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шароитларни яратиш мақсадида мавжуд ҳолатни тўлиқ ўрганиб чиқиш бўйича вилоят ҳокимлиги, бошқарма ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди.

 

Аҳоли билан суҳбат давомида улар ўзларини қийнаб турган муаммоларни баён этди. Жумладан, Ҳушёр қишлоғидан кутубхоначи бўлиб ишлаган, ҳозирда пенсиядаги Икромова Зулфияхон опа “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга оширилаётган ишлардан миннатдор эканлигини билдирар экан, қишлоқдаги талабга жавоб бермай қолган эски маданият уйи биносини бузиб, бинони янгидан қуриб, бу ерда маданият маскани барпо этишни, кутубхона ҳам очишни таклиф қилди. Масала масъул раҳбарлар эътиборига ҳавола қилинди, топшириқ берилди. Бу каби кўплаб мурожаатлар сайёр қабул давомида билдирилди.

 

photo_2019-07-25_10-51-05.jpg

 

Сўх тумани Сариканда қишлоғи Гулирайҳон кўчасида яшовчи Мамашарипов Ўлмасжоннинг ногирон қизи учун ногиронлик аравачаси ва моддий ёрдам бериш масаласида, Сўх тумани Ғазнов қишлоғида яшовчи Мирзоева Файзинисонинг фуқаролик паспортини олиш масаласидаги ва бошқа қатор мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

 

Ровон қишлоғида яшовчи Эргашев Метиннинг соғлиқни сақлаш соҳасида мутахассислар етишмаслиги сабаб вилоят марказидан етишмайдиган соҳалар бўйича мутахассислар юбориш тўғрисидаги мурожаати ижобий ҳал этилиб, тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун вилоят ҳокимлигига ажратилган 14 та квотадан 10 таси сўхлик ёшлар учун ажратиб берилди.

 

Қабул давомида 12 нафар малакали тиббиёт ходимлари ташриф буюриб, улар бир ҳафта давомида туманда истиқомат қилувчи аҳолини, айниқса, аёллар, ёшлар, кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

 

Шунингдек, Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси томонидан туман аҳолиси учун сайёр давлат хизматлари ташкил этилди.

 

Сўх туманида ўтказилган қабул давомида кўплаб сўхликлар уларга берилаётган эътибор, ғамхўрлик ва имкониятлардан миннатдорлигини билдирди.

 

ЎзА

25.07.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область

полезные ресурсы