
Хоразм вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов фуқаролар муаммоларини ўрганиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида Шовот туманида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, халқнинг дарду ташвишларини ўз вақтида ўрганиб, ижобий ҳал этиш устувор вазифага айланган. Сайёр қабуллар эса жойларда ўрганилган муаммолар ижросини таъминлаш ва назорат қилишнинг энг мақбул ечимидир. Кундалик ҳаётда шундай муаммолар ҳам учрайдики, унинг ечими оддий фуқаро тугул, бутун бир маҳалла аҳлини ҳам ўйлантириб қўйиши мумкин.
Мисол учун, маҳаллангиздан оқиб ўтувчи зовур, яъни заҳкашнинг суви оқмай қолса, кимга ва қандай мурожаат қиласиз? Шовот туманидаги Асавей маҳалласи аҳлини ҳам ушбу савол озроқ ташвишга солди. Бироқ маҳалладошлари номидан келган вакиллар вилоят ҳокими билан учрашгач муаммога ечим топилди.
– Маҳалламиздан оқиб ўтувчи зовур бир йилдан буён оқувдан тўхтаган, – дейди маҳалла фаоли Ҳикмат Мадаминов. –Боғ ва далаларда ер ости сизот сувлари кўтарилиб бормоқда. Экинларга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Зовурнинг йўл остидан ўтувчи қисмига 35-40 метрлик қувур ўрнатиш керак. Шу масалада вилоят ҳокими билан учрашдик. У тегишли мутасаддиларга зарур топшириқларни берди. Маҳалламиз аҳли бундан жуда хурсанд. Ер ости сувлари пасайса, аҳолимиз дастурхонига деҳқончилик маҳсулотларимизни янада кўпроқ етказиб берамиз.
Қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ҳал этилди. Шунингдек, мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
| Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Джизакская область |
| Шартнома шартлари бажарилмаганлиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Ташкентская область |