
Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов бир гуруҳ фуқаролар билан мулоқот қилиб, улар кўтарган муаммоларни тинглади. Аҳолининг мурожаати масалани жойида ҳал этишни талаб қилар эди.
Туркистон маҳалла фуқаролар йиғинидаги Маҳрам кўчасида кўп қаватли уйлар барпо этилган ҳудудда аҳоли билан мулоқот давом эттирилди. Бу ердаги 18-кўп қаватли уйга туташ ҳудуднинг ер майдони аукционга чиқарилиб, тадбиркор томонидан ютиб олинган эди.
Маҳалла аҳолиси ушбу ҳудуддан ўз эҳтиёжи учун, маросим ва маъракалар ўтказиш мақсадида фойдаланиш истагида эканини, бу ерда тадбиркор томонидан бино қурилишига қаршилигини билдириб, шаҳар ҳокими ва прокурорига шикоят қилдилар.
Бундан ташқари, маҳалла аҳолиси 18-кўп қаватли уй ён томонида бўш турган майдонда барпо этилган автомобилларни сақлаш жойига кадастр идораси жарима қўллаганини ҳам билдиришди. Ва улар ушбу қурилмани қонуний тартибда аҳоли эҳтиёжлари учун расмийлаштириб беришни талаб этишди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ҳар икки масалани ҳам ҳақли эътироз деб аҳолининг мурожаатини ижобий хал қилиш лозим деб топди.
Тадбиркор томонидан қурилиши режалаштирилаётган бино учун бошқа ҳудуддан жой ажратиш чораларини кўриш, аукцион маблағлари компенсация тарзида қайтарилиши тушунтирилди. Тадбиркор ва масъулларга ушбу ҳудуддаги аҳолини безовта қилмаслик топширилди, аксинча янги уй-жой қуришга мўлжалланган ҳудудга болалар майдончаси қурилишига кўмаклашиш юзасидан режа ишлаб чиқилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
| Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Джизакская область |
| Шартнома шартлари бажарилмаганлиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Ташкентская область |