
Президентимиз доимо тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай бизнес муҳитини яратиш, аҳоли билан мулоқот қилиш ва уларнинг ҳаётий муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш зарурлигини таъкидлаб келмоқда.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси масъуллари томонидан ҳам аҳоли ва тадбиркорлик вакиллари билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Уларда асосий мақсад одамларни қийнаётган масалаларни эшитиш, муаммоларни жойида ҳал қилиш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашдир.
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл ва Элликқаъла туманларида бўлиб ўтган сайёр учрашувларда тадбиркорлар фаолиятидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Мутасадди идоралар томонидан тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш, бизнес ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.
Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида Қўмита ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида ўтказилган навбатдаги фуқаролар қабулида аҳоли газ таъминоти ва суғуртага оид масалаларни кўтарди. Мурожаатлар жойида кўриб чиқилиб, мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Жиззах вилоятида эса аҳоли ва тадбиркорлар билан кенг қамровли учрашувлар ўтказилди. Ёшлик, Нурлиобод, Иттифоқ маҳаллалари, шунингдек, Арнасой туманидаги олис ҳудудларда одамлар билан мулоқот қилинди. Тадбиркорлар — “Otabek bo‘lka nonlari” ва “Iskandar orzulari” МЧЖ фаолияти ўрганилди.
Айрим маҳаллаларда суюлтирилган газ баллонлари ва чиқиндиларни ўз вақтида етказиб бериш билан боғлиқ кўплаб мурожаатлар қайд этилди. Шу билан бирга, учрашувларда рақобат ва реклама қонунчилиги ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Уюштирилаётган сайёр қабуллар нафақат муаммоларни ҳал қилиш, балки давлат ва халқ ўртасидаги ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
| Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Джизакская область |
| Шартнома шартлари бажарилмаганлиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Ташкентская область |