
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессиясида аҳоли турмуши учун муҳим бўлган қарор қабул қилинди.
Унга кўра, вилоятнинг бир қатор туман ва шаҳарларида яшовчи 218 нафар фуқаронинг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари қонуний тартибда эътироф этилди. Мазкур қарорнинг амалга оширилиши натижасида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мулклари қонунийлаштирилади. Бу эса мулкий ва мерос масалалари юзасидан юзага келаётган айрим низоларга чек қўйишга хизмат қилади.
Энг асосийси, уй-жойга эгалик ҳуқуқининг расман тасдиқланиши одамларнинг ҳаётида янада қулайлик ва хотиржамликни таъминлайди. Янги ҳужжат келгусида доимий рўйхатга қўйиш, мерос ишларини расмийлаштириш ҳамда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ишончли ҳуқуқий асос бўлади.
Ушбу натижаларга эришишда Тошкент вилояти адлия бошқармаси ва масъул идораларнинг тизимли меҳнати муҳим ўрин тутди.
– Бу қарор орқали фуқаролар ўз мулкига қонуний асосда эгалик қилади. Бу нафақат ҳуқуқий, балки ижтимоий адолатни ҳам таъминлайди. Адлия бошқармаси, туман ва шаҳар адлия бўлими ходимлари ҳам аҳолининг уй-жойга бўлган ҳуқуқларининг тикланишига катта ҳисса қўшди. Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги байрами арафасида бу каби ишлар юртдошларимизга ўзига хос совға бўлди, – дейди Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Рашид Мирзаҳметов.
Бу каби қарорлар аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шу билан бирга вилоятда мулкий муносабатларни тартибга солиш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Джизакская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Ташкентская область |