
Мамлакатимизда ёшларнинг жаҳон андозаларига мос шароитларда замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашида ЎзЛиДеП депутатлари ва фаолларининг ҳам ўз ўрни ва муносиб ҳиссаси бор.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутатлигига сайланган Комилжон Рўзиев 45-“Сайёт” сайлов округидаги таълим муассасалари фаолиятини мунтазам ўрганиб, улардаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда ташаббус кўрсатмоқда.
Хусусан, депутат Қоракўл туманининг “Сайёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 5-сонли умумтаълим мактабида сайлов округи ҳудудидаги 13 та таълим муассасаси директорлари билан учрашди. Учрашув давомида мактабларда олиб борилаётган янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари, ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шароитлар, таълим сифатини ошириш борасидаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
– Кейинги пайтда мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар айниқса, таълим тизимидаги ўзгаришлар Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади, деган ғоянинг нақадар муҳимлигини тасдиқлайди, – дейди Комилжон Рўзиев. – Зотан, таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг ягона тўғри йўли. Демак, таълим муассасаларидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни ижобий ҳал этиш, ўқитувчи-педагогларнинг таълим сифатини яхшилаш бўйича ғояларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш биз депутатлар олдида турган вазифалардан.
Депутат “Тожикент”, “Региҳайдар”, “Аликахўжа”, “Пайкент” ҳамда “Сайёт” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила вакиллари хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Аҳоли вакилларига бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.
Халқ вакили “Пайкент” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Нозима Ҳайитова ҳамда “Сайёт” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ҳамроз Шароповнинг хонадонини қайта таъмирлаб, эҳтиёжманд оила вакилларига беминнат ёрдам кўрсатадиган бўлди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Джизакская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Ташкентская область |