
Бухоро вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Д.Юлдашев Қоровулбозор туманидаги тадбиркорларнинг мурожаатларини ўрганиш, улар дуч келаётган муаммоларга тезкорлик билан ечим топиш мақсадида бизнес эгалари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Сўнги йилларда ушбу туманда тадбиркорларнинг сафи тобора ортиб бормоқда. Шу мақсадда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаолиятлари давомида дуч келаётган муаммоларга жойида ечим топиб барқарор фаолият юритишлари учун замин яратилмоқда. Айни шу мақсада ташкил этилган учрашувда 30 нафардан ортиқ тадбиркорлик субекти вакиллари иштирок этди.
Учрашувда тадбиркорлар фаолиятларида учраётган муаммолар ва таклифларни тўғридан-тўғри бошқарма бошлиғига етказиб, уларни тезкорлик билан ечишда амалий ёрдам сўради.
Тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди, айримлари бўйича масъул ижрочилар бириктирилди.
Қайд этиш жоизки, бугунги кунда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Зеро, тадбиркорлик иқтисодий тараққиётни ҳаракатлантирувчи кучдир.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлари | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хорезмская область |
| Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Республика Каракалпакстан |
| Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | г. Ташкент |