Shavkat Mirziyoyev
Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сайёр қабуллар натижа бермоқда

Жорий йилнинг 19–23 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Сирдарё вилоят судлари масъуллари томонидан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказилди.

Ушбу қабуллар давомида жами 68 та фуқаро мурожаати кўриб чиқилди. Мазкур мурожаатлардан 11 таси фуқаролик ишларига, 41 таси жиноят ишларига, 14 таси маъмурий ишларга ва 2 таси иқтисодий судлов масалаларига оид бўлди.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимнома (илтимоснома)лар асосида 19 нафар маҳкум ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари ва бошқа жазолардан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди ҳамда 2 нафар маҳкумнинг  ўталмай қолган жазоси енгилроқ жазога алмаштирилди.

Эътиборлиси, мурожаатларнинг 21 таси жойида ҳал этилди ва фуқаролар ўз муаммоларига аниқ ечим топди. Қолган мурожаатлар бўйича эса тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда зарур чоралар кўриш учун масъул идораларга юборилди.

Масалан, хорижий давлат фуқароси Ленура Аблакулова сайёр қабулга келиб, ўзининг фуқаролик судига оид мурожаатини тақдим этди. У Россия Федерацияси фуқароси бўлиб, Ўзбекистонда мерос бўлган мулкни ўз номига расмийлаштириш масаласида ёрдам сўради. Сайёр қабул доирасида унинг аризаси қаноатлантирилди ва суд мажлисида унга қолган меросга эгалик қилиш ҳуқуқи берилди.

– Мен Россия Федерацияси фуқаросиман, лекин Ўзбекистон Республикаси судларининг адолатли иш кўриши ва қонуний қарор қабул қилишига ишонч ҳосил қилдим. Кўп вақт сарсон бўламан, деб адашган эканман,  –  дейди Ленура Аблакулова.   –   Мана сайёр қабулга келганим заҳоти мурожаатим ижобий ҳал бўлди. Ортиқча сарсонгарчиликсиз. Судларга шундай сайёр қабулларни ташкил қилиб, мурожаатларга ечим топишда қатъий ҳаракат қилаётганлари учун миннатдорчилик билдираман.

Сайёр қабуллар доирасида аҳоли билан учрашувлар ўтказилди, уларнинг мурожаатлари тингланди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва амалий ёрдам кўрсатилди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Республика ишчи гуруҳи ана шу мақсадда мунтазам равишда аҳоли билан мулоқотларни ташкил этиб бормоқда.

Умуман олганда, бундай тадбирлар суд тизимининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда судларга бўлган ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

24.05.2025

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Ташкентская область
Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалаларВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир масалаларИшонч телефони8 Август 202420 Август 2024Ташкентская область
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Республика Каракалпакстан

полезные ресурсы