Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сайёр қабулда муаммолар ҳал этилди

Хива туманида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Қабул давомида 50 нафардан ортиқ фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ҳал этилди.  

– Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, халқнинг дарду ташвишларини ўз вақтида ўрганиб, ижобий ҳал этиш устувор аҳамиятга айланиб улгурди, – дейди мурожаатчи Комилжон Отажонов. – 2021 йилда Ҳазорасп туман ҳокими қарорига асосан менга мини футбол майдончаси ва дўкон қуриш учун ер ажратилган эди. 2024 йилда туман прокурори ушбу қарорни ноқонуний деб топиб, протест киргизди. Шундан сўнг мен ҳам туман ҳокимлигини судга бердим. Суд менинг фойдамга 277 миллион сўм конпенсация маблаги ундиришни белгилаб берди. Бугун вилоят ҳокими ушбу пулни иккинчи кварталда вилоят ҳокимлиги томонидан тўлаб беришни билдирди.

Мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.  

Қабулда мурожаатларни қонун доирасида белгиланган муддатларда ўрганиб, ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда туманлар ҳокимларига вазифалар белгилаб берилди.

14.04.2025

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хорезмская область
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Республика Каракалпакстан
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024г. Ташкент

полезные ресурсы