
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспецияси томонидан ҳам аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга тегиш йўл-йўриқлар кўрсатиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, инспекция раҳбар ўринбосари Ф. Саматов Ғаллаорол туманидаги оғир аҳволдаги маҳаллаларда аҳоли билан юзма-юз учрашиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади.
“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойиллари асосида ҳудудни ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, шунингдек, ушбу маҳаллаларни оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур учрашув Халқ қабулхонаси вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилиб, "Ўзбекистон" МФЙ, "Мулкуш" ҚФЙ, "Узунбулоқ" МФЙ, "Жийдали" ҚФЙ, "Коризқудуқ" ҚФЙ ҳамда "Кўкбулоқ" ҚФЙ каби қатор маҳаллаларни қамраб олди.
Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ва долзарб муаммоларни жойида ҳал қилиш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда маҳаллий аҳоли ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларга мурожаат қилиш имконига эга бўлди.
Учрашув давомида илгари сурилган муаммолар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан, инфратузилмага оид масалалар тегишли ташкилотларга етказилиб, жойида ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, аҳолининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш борасида ҳам тегишли дастурлар ишлаб чиқилиши таъкидланди.
Қайд этилганидек, бундай очиқ мулоқотлар аҳолининг ижтимоий муаммоларини тизимли равишда ҳал қилиш ва турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлари | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хорезмская область |
| Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Республика Каракалпакстан |
| Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | г. Ташкент |