Shavkat Mirziyoyev
Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда

Ҳозир Тошкент вилоятида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш, ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ҳозирда аҳолининг 79,9 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятининг шаҳар ва туман филиаллари тасарруфида бўлган 827 та сув иншоотларидаги 1 минг 238 та насос агрегатлари орқали ичимлик сув ишлаб чиқарилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, вилоятдаги жами ичимлик сув тармоқларининг узунлиги 7 минг 564 километр бўлиб, шундан 2 минг 490 километр қисми таъмирлаб. Ушбу ҳолатни бартараф қилиш ҳамда сув йўқотишларини камайтириш учун ўтган йил тегишли маблағлар ҳисобидан жами 172,5 километр ичимлик сув тармоқлари ҳамда 180 та насос ускуналари мукаммал ва жорий таъмирланди. 

Бундан ташқари, жойларда 183 дона янги насос агрегатлари ўрнатилди. Натижада 20 минг нафардан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди. Туман-шаҳарларда жойлашган иншоотлардаги электр энергия сарфини қисқартириш мақсадида қуёш панеллари ҳам ўрнатилмоқда. Аҳолига узлуксиз ичимлик сув етказиб бериш мақсадида жамиятнинг шаҳар-туман филиалларида жами тажрибали диспетчерлар, аварияларни бартараф этиш бўйича бригадалар, ишчи ходимлар ва авария содир бўлганда уни бартараф қилишга кўмаклашувчи машиналар мавжуд. 

Юзага келган аварияларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида барча зарур жиҳозлар, асбоб-ускуналар ҳудудий филиаллар омборхоналарида захира сифатида сақланади. Хусусан, Ангрен шаҳар сув таъминоти филиалининг “Гулбоғ” сув иншоотига замонавий янги насос агрегати ўрнатилди. Ушбу сув иншооти 1971 йилда қурилган бўлиб, 1 минг 730 нафардан ортиқ истеъмолчини ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда. 

Амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар жойларда тоза ичимлик сувини белгиланган тартибда аҳоли хонадонларига етказиб беришга хизмат қилмоқда. Ўз навбатида айрим фуқаролар томонидан ноқонуний тарзда ичимлик сувидан фойдаланганларга эса тегишли тартибда чоралар қўлланилмоқда. 

10.01.2025

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлариИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хорезмская область
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024г. Ташкент
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Республика Каракалпакстан
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони13 Август 202424 Август 2024Сурхандарьинская область

полезные ресурсы